8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунлари қуйидаги тартибда жорий этилди:
- 6 март – шанба, фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни;
- 7 март – якшанба, барча учун дам олиш куни;
- 8 март – байрам, барча учун дам олиш куни.
Наврўз байрамида неча кун дам олинади?
Президент қарори билан жорий йил Наврўз байрамида барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида:
- 20 март – шанба, барча ходимлар учун дам олиш куни;
- 21 март – якшанба, Наврўз байрами;
- 22 март – душанба, барча ходимлар учун дам олиш куни.
Эслатиб ўтамиз, 27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.