Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти матбуот хизматининг хабар беришича ёшларни «права»га бепул ўқитиш тизими лойиҳаси кўриб чиқилиб, 1 апрелдан жорий этилмоқда.
Яқинда «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари бошчилигида тадбири бўлиб ўтди. Учрашувда икки ташкилот ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини «ВС» тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.