Mobiuz мобил оператори абонентларига халқаро замонавий технологияларни тақдим этиш мақсадида битта смартфонда одатий SIM-картасиз бештагача рақамдан фойдаланиш имконини берадиган eSIM картаси билан ишлай бошлади.
Кўплаб абонентлар бир вақтнинг ўзида бир нечта рақамдан фойдаланиш учун смартфонларда SIM-карталар учун жой етишмаслиги масаласи билан кўп маротаба мурожаат этишган. Ушбу масалани ҳал этиш учун виртуал SIM-карта (eSIM) ишлаб чиқилган.
eSIM смартфон ёки планшетга ўрнатилган модул бўлиб, қандайдир қўшимча жой талаб қилмайди ҳамда мобил қурилмада кўплаб рақамлардан фойдаланишга имкон беради. Шунингдек eSIM нинг қатор афзалликларидан яна бири у микросхемасига ўрнатилганлиги сабабли, абонентлар картани олиб ташлаш, бузиш ёки йўқотиб қўйиш муаммоларидан халос бўлишади. eSIM стандарт SIM-карталардан фарқи унда PIN ёки PUK каби кодлари мавжуд эмас.
Mobiuz eSIMни жорий қилишни тартибини республиканинг барча офисларига тақдим этишдан бошлади. Янги рақамни улаш ёки мавжуд рақамни eSIMга ўтказиш учун абонентлар компания офисига мурожаат қилишлари кифоя. Офисларда ходимлар махсус QR кодни сканерлаб, қурилмага созламалар билан абонент профилини юклаб олишади. Абонентларe SIM технологиясидан фойдаланган ҳолда 5 тагача рақамни улашлари ва хоҳлаган рақамдан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.