Мазкур йилда Президент мактабларига аризалар 5 июндан 25 июнгача онлайн тарзда қабул қилинади.
Биринчи босқич математика фанидан бўлиб, саволлар 30-40 тани ташкил этади. Илк босқич имтиҳонлари 20-25 июл, ккинчи босқич 20-23 август кунлари бўлиб ўтади.
Президент мактабларига қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
- Белгиланган шаклдаги маълумотнома
- 3х4 ўлчамдаги расм
- Баҳолар табелининг нусхаси
- Талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари. Шунингдек, телефон рақам, электрон почта ва манзилирни киритиш керак бўлади.