Савдогарбанк энг қулай шартлар асосида онлайн истеъмол кредитини таклиф этади. Шартлар қуйидагича:
- Муддати: 3 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 9% (3 ойга);
- Миқдори: 2 500 000 сўмгача (Ушбу сумма ариза берувчининг даромад даражасига бевосита боғлиқ бўлган лимитнинг максимал миқдори).
Маблағлар Savdogarbank’да очилган пластик картасига ўтказилади. Хизмат фақатгина ушбу картада иш ҳақи тўловларини оладиган Savdogarbankка тегишли Uzcard ёки Humo пластик карталар эгаларига кўрсатилади.
Сарфланган маблағларни Savdogar Mobile иловаси орқали онлайн тарзда бир марталик тўлов билан ёки бутун вақт давомида бир неча қисмга бўлиб сўндириш мумкин.
Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам +998 71 200 27 00 орқали олишингиз мумкин.
Банклар томонидан таклиф этилаётган кредитлар шартлари билан бу ерда танишинг