Ҳамкорбанк бирламчи ва иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган узоқ муддатли ипотека кредити ажратмоқда.
Сотиб олиш учун кредит шартлари билан танишинг:
- Миқдори: 323 млн. сўмгача;
- Фоиз: йиллик 18 %;
- Муддати: 20 йилга қадар;
- Бошланғич тўлов: 25%;
Таъмирлаш учун кредит шартлари:
- Миқдори: 80 млн. сўмгача;
- Фоиз: йиллик 17 %;
- Муддати: 10 йилга қадар.
Керакли ҳужжатлар:
- кредитни расмийлаштириш учун ариза
- қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспортининг асл нусхалари;
- уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисида хабарнома (субсидия олувчилар учун);
- пудрат ташкилоти билан тузилган уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома;
- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.
Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки 800-1-200-200 орқали билиб олишингиз мумкин.