Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдорининг) ярим баравари, яъни, 122.500 сўм миқдорида тўловни амалга оширадилар.
Кимлар тўлов қилиши шарт эмас:
- Таълим муассасаларини 2021 йилда тамомлаганлар;
- 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
- Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.
Мазкур тоифадаги абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтганида уларга тўлов қилиш учун инвойс шакллантирилмайди.
Адлия вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида қандай олий таълим муассасалари филиаллари ва янги йўналишлар очилиши тўғрисида маълумот берди.
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети;
- Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали;
- Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
- Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали;
- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди.
- Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари ташкил этилади.
Шунингдек, “Ипак йўли» туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми», “транспорт логистикаси» ва “ижодий саноат» (среативе индустрй) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизимийўлга қўйилади.
Таълим соҳасидаги янгиликлар билан қуйидаги манба орқали танишинг