Президент стипендияси ғолиблари танлов асосида аниқланади. Талабгорлар биринчи йилда барча фанлардан «аъло» баҳо олган, шунингдек илмий ютуқларга эга бўлган талабалар орасидан сараланади.
Президент «Республика олий ўқув юртлари талабаларига қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонини имзолади. Фармонга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, давлат университетларининг кундузги бакалавриат йўналиши имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абитуриент учун Президент гранти жорий этилмоқда. Абитуриентларни аниқлашда белгиланган имтиёзлар учун қўшимча балл ҳисобга олинмайди.
Ғолиблар биринчи курсда барча фанлардан аъло баҳо олган, шунингдек илмий ютуқларга эга бўлган талабалар ўртасида ўтказилган танлов асосида аниқланади. Грант олган талабалар магистратурага кириш имтиҳонларини топширмасдан қабул қилинади.
Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳаларида тақсимланиши ҳар йили таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
2021 йил 1 сентябргача университет ректори томонидан танловда қатнашиш учун тавсифномаларни бериш ва абитуриентлар учун қуйидаги минимал талабларни белгилашни назарда тутувчи грант эгаларини аниқлаш тартиби ишлаб чиқилади:
- талаба таҳсил олаётган бакалавриат таълими йўналишларига мос келадиган конференцияларда (мусобақаларда) иштирок этиш;
- камида иккита нашр этилган илмий тадқиқот ишлари (асарлари) мавжудлиги;
- талаба давлат тилини билиш билан бирга камида битта чет тилини (МДҲга аъзо давлатларнинг тиллари бундан мустасно) ва Ўзбекистон тарихини билиши шарт.
Янги ўқув йилидан бошлаб нафақат давлат университетлари, балки чет эл университетлари ва уларнинг филиаллари ҳамда мамлакатда фаолият кўрсатаётган нодавлат муассасалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси шакллантирилмоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди:
Бакалавриат: кундузги таълим – 113 530 минг киши, сиртқи – 37 675 киши, кечки – 6 550 киши;
Магистратура: 12 900 киши;
Чет эл филиаллари ва нодавлат университетларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш – 500 киши.
2021-2022 йил учун абитуриентлар имтиҳони фанлари мажмуи
2020-йилда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби
2021 йил учун намунавий тест саволлари