АТБ Тенгебанк аввал фойдаланилган автомобил харид қилиш учун авктокедитлар тақдим этяпти. Шартлар билан қуйида танишинг.
- Автомобил тури: муддати 5 йилдан ортиқ бўлмаган ва исталган давлатда ишлаб чиқарилган енгил автомобил;
- Муддати: 36 ой;
- Фоиз ставкаси: йиллик 26,9%;
- Миқдори: 50 миллион сўмгача;
- Бошланғич тўлов: автомобиль нархининг 50%.
Таъминот турлари:
- харид қилинадиган автомобиль;
- гаров шатномаси расмийлаштирилишидан аввал, кредит суммасининг таъминот миқдорига талаб қилинган суммада кредит тўланмаслик рискининг суъгурта полиси (асосий қарз ва фоизлар);
- кредитга сотиб олинаётган автомобиль гарови, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган шартда, ҳамда гаров таъминоти талабларига ва гаров расмийлаштиришдаги ҳужжатларга асосан гаров шартномаси расмийлаштириш орқали.
Автокредитлар билан қуйида танишинг
Тўликрок маълумотни банк расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 120-97-90 ракамлари оркали олишингиз мумкин.