Телеграм каналимиз

Қабул-2021 янгиликлари

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 августдан бошланади

Тест синовлари 5 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда кунига икки сменада ўтказилади.

Тест синовлари 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

  • Мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
    • Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
      Максимал балл – 21 балл.
    • Математика – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан
      Максимал балл – 21 балл.
    • Ўзбекистон тарихи – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
      Максимал балл – 21 балл.
    • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
  • Таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
    • 1-фан – 20 та савол – 3.15 баллдан = 63 балл
    • 2-фан – 20 та савол – 3.15 баллдан = 63 балл
    • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл

Умумий ҳолда, 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш нархи эълон қилинди

Хорижий ОТМлардан давлат ОТМларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролардан тест синовида иштирок этиш учун 0.5 БҲМ (122 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Телеграм каналимиз