Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 50 000 ва 100 000 сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди.
Улар 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб муомалага чиқарилиши кутиляпти. 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар ўз кучида қолади ва тўлов қобилиятини йўқотмайди.
«Буюк Ипак йўли» тематикасида чиқариладиган банкноталарла Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг тарихий обидалари акс эттирилган.
50 минг сўмлик банкнота:
Банкнотанинг олд томонида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли Абу Исо Термизий мақбараси, орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – Фаёзтепа ёдгорлиги тасвирланган.
100 минг сўмлик банкнота:
Банкнот олд томони Хива шаҳрида жойлашган Ичан қалъа тарихий музейи тасвирланган. Банкнот орқа томонида III-IV аср Хоразм давлатининг пойтахти – Ангка Қалъа ёдгорлиги тасвирланган.