Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022-йил 22 январдан «Умра – 2022» мавсуми бошланишини эълон қилди.
Унга кўра 2022-йил 22-январь куни биринчи рейс Саудия Арабистонигa учириши режалаштирилган. Кейинги рейслар 25, 28 январь кунларига режалаштирилган. Ушбу зиёратга биринчи навбатда пандемиядан олдин (2020-йил февраль ойи охиригача) умра зиёрати учун тўловлар қилган фуқаролар юборилади.
Пандемия шароитида хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобус ўриндиқлари сони, меҳмонхоналар хизматларига бир неча чекловлар киритилган. Бундан ташқари 15% Саудия ҚҚС солиғи ҳам бор. Шу сабабли Умра зиёрати нархи ўзгарган:
- 2020 йил мартгача тўловларни оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм тўлайдилар
- янги навбатга ёзиладиганлар учун 17 млн 800 минг сўм атрофида
Тўловларни «Алоқабанк» АТнинг барча филиалларида (шанба ва якшанба кунлари ҳам) амалга оширишингиз мумкин.
Бундан ташқари, зиётга кетмоқчи бўлганларга бир неча талаблар мавжуд:
- фуқаро COVID-19 га қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим
- ёки Спутник V ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналаридан бири билан 1 марта эмланлиги кифоя
- ҳар бир зиёратчида смартфон (Android ёки IOS тизимида ишлайдиган) бўлиши, унда Tawakkalna ва Eatmarna дастурлари юкланганлиги талаб қилинади. Бу дастурлар зиёратчилар хавфсизлиги ва уларга хизмат кўрсатишга ёрдам беради
Тиббий ниқоб тақмаганлик учун 300$ жарима белгилаган!
Саудия Арабистонида қандай карантин чекловлари ўрнатилган?
- хорижлик фуқаро вакциналар билан эмланган бўлиши лозим
- ПЦР тестига эга бўлиши
- ўзи билан 30 та тиббий ниқоб олиши
- ватанга қайтишдан олдин Макка шаҳридаги меҳмонхонада ПЦР тест топширишлари керак бўлади.
Умра сафарига навбатга ёзилиш учун МФЙ га паспорт билан мурожаат қилиш лозим. Ундан сўнг поликлиникада тиббий кўрикдан ўтилади. Натижалар яхши чиқса, умра тўлови тўланади