Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади
Фармонга кўра2023 йил 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га оширилади.2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Натижада қуйидаги базавий миқдорлар кучга киради:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм этиб белгиланади
- ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм
2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7%га оширилади ва энг кам миқдори 980 000 сўм этиб белгиланади. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 330 000 сўм қилиб белгиланади.