Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 13 апрел куни «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзоланди.
Унга кўра ипотекалашда қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:
- банкларга расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилди
- бу ҳолда фуқаронинг тўлов қобилиятини уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал харажатлари каби маълумотлар ҳисобга олинади
- банкларга дастлабки бадалга кўра арзонроқ кредит ажратиш имкони берилади
- қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14% ли имтиёзли кредитлар ажратилади
- пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш, ҳар битта қават учун алоҳида кредит олиш ҳуқуқи берилди
- ҳозирги ҳолатда факат уй томи ёпилгач гаровга кўйишга рухсат берилади
- давлат томонидан ипотека кредитлари қисман қайта молиялаштирилади
- субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди
- агар фуқаро 4 ойда субсидия сертификатидан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин
- 2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда ноль ставкали божхона божи қўлланилади