Банк номи: Миллий банк
Кредит мақсади:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олиш учун ажратилади.
Муддати: 12 ойдан 36 ойгача
Фоизи: 19-24%
- кредит муддати - 36 ой
- бошланғич бадал 30% бўлганида - фоизи йиллик - 24%
- бошланғич бадал 40% бўлганида - фоизи йиллик - 23%
- бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 22%
- имтиёзли давр - 3 ой
- кредит муддати - 24 ой
- бошланғич бадал 40% бўлганида - фоизи йиллик - 21%
- бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 20%
- имтиёзли давр - 2 ой
- кредит муддати - 12 ой
- бошланғич бадал 50% бўлганида - фоизи йиллик - 19%
Бошланғич тўлов: камида 30%
автокредит муддатига кўра 30% дан 50% гача
Кредит миқдори: келишилган ҳолда
- автосалон билан тузилган олди-сотди шартномасида кўрсатилган сумма миқдорида (500 млн сўмгача)
Имтиёзли давр: 3 ойгача
Автокредит таъминоти:
- кредит маблаги ҳисобига сотиб олинадиган транспорт воситаси;
- кредит маблаги ҳисобига сотиб олинадиган транспорт воситаси таъминот сифатида гаровга қўйилгунига қадар, молиявий жиҳатдан барқарор юридик шахс кафиллиги ёки кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилинганлиги бўйича суғурта полиси
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қарз олувчининг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат
- иш жойидан олинган даромадни тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган маълумотнома
- ишлаб чиқарувчининг расмий дилери билан автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома
- кредит қайтарилиши таъминотига доир ҳужжатлар
Қўшимча маълумотлар:
- кредит 18 ёшга тўлган доимий даромадга эга Ўзбекистон фуқароларига берилади
- кредит эвазига харид қилинган автомобил гаровга қабул қилингунига қадар, бошланғич бадал банк филиада очилган «АВТО фонд» жамғарма ҳисобрақамида сақланади
- кредит эвазига харид қилинган автотранспорт воситасини бошқариш, ундан фойдаланиш ҳуқуқини, транспорт эгасининг яқин қариндошларидан ташқари, бошқа шахсларга ўтказиш, банк руҳсати билан амалга оширилади
Автокредитга ариза наъмунаси: юклаб олиш
Тўлиқроқ маълумотни Миллий банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (78) 148-00-10 телефонлари орқали олишингиз мумкин.
манба