Телеграм каналимиз

Трансбанкдан автокредит

Банк номи: Трастбанк

Кредит мақсади:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобилини сотиб олиш учун

Муддати: 36 ойдан 48 ойгача

Фоизи: 22-25%

Бошланғич тўлов:

автомобильнинг қийматининг 30% дан 50% гача

Кредит миқдори: келишилган ҳолда

автомобиль қийматига кўра белгиланади

Автокредит таъминоти:

Олдиндан таъминот сифатида кўчмас мулк (агар турар жой бўлса рўйхатда ҳеч ким бўлмаслиги шарти билан) ёки автотранспорт воситаси гарови ёки автотранспорт воситаси гарови ёки кредит ҳисобига сотиб олинаётган автомобил (таъминотга қўйилгунига қадар суғурта полиси ва жисмоний шахс кафиллиги)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза
  • паспорт
  • иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация
  • олди-сотди шартномаси ёки сотувчи-комиссионер, комитент ва қарздор/мижоз ўртасида автомобиль олди-сотдиси юзасидан тузилган дастлабки шартнома
  • ишлаб чиқарувчининг расмий дилерига (автосалонга) ёки сотувчи-комиссионерга ўз фаолиятини амалга ошириш учун берилган гувоҳнома нусхаси
  • филиалдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига қарздорнинг/мижознинг ўз маблағи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат нусхаси
  • кредит ўз вақтида қайтарилиши бўйича таъминот ҳужжатлари
  • гаров реестрига ёзув киритишга қарздорнинг/мижознинг (гаровга қўювчининг) ёзма розилиги

Автокредитга ариза наъмунаси: юклаб олиш

Тўлиқроқ маълумотни Трастбанкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (78) 140-00-88 телефонлари орқали олишингиз мумкин.
манба

Охирги янгиланиш: 14/02/2021
Телеграм каналимиз