Телеграм каналимиз

Зираат Банкдан автокредит

Банк номи: Зираатбанк

Кредит мақсади:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш

Муддати: 12 ойдан 36 ойгача

Фоизи: 23-25%

  • автокредит муддати 12 ойгача бўлганида - фоизи йиллик 23%
  • автокредит муддати 24 ойгача бўлганида - фоизи йиллик 24%
  • автокредит муддати 36 ойгача бўлганида - фоизи йиллик 25%
Бошланғич тўлов: камида 30%
Кредит миқдори: келишилган ҳолда
  • автомобиль қийматига кўра белгиланади
  • автокредитнинг максимал миқдори 1500 БҲМ гача
Автокредит таъминоти:
  • сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг қийматидан кам бўлмаган бошқа транспорт воситасини ёки кўчмас мулкни гаров сифатида қабул қилиши мумкин
  • транспорт воситаси сотиб олинганидан сўнг гаровга қўйилиши назарда тутилган ҳолларда, автотранспорт воситаси сотиб олингунга қадар кредитнинг вақтинчалик таъминоти сифатида бошқа мол-мулк гарови қабул қилиниши мумкин
  • транспорт воситаси таъминоти қиймати талаб миқдорига етмаган тақдирда, банк қўшимча таъминот (бошқа транспорт воситаси ёки кўчмас мулк гарови, жисмоний шахслар кафиллиги, кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш полиси) талаб қилиши мумкин
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза берувчининг ва биргаликда қарз олувчининг паспортининг асл нусхаси
  • ариза берувчининг ва биргаликда қарз олувчининг охирги 12 ой давомида доимий иш жойидан берилган даромадлари тўғрисида маълумот
  • автотранспорт воситасини олди-сотди шартномаси

Автокредитга ариза наъмунаси: юклаб олиш

Тўлиқроқ маълумотни Зираатбанкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 150-43-31 телефонлари орқали олишингиз мумкин.
манба

Охирги янгиланиш: 14/02/2021
Телеграм каналимиз