Амалдаги карантин чекловлари 1 августдан кейин хам узайиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида пандемияга қарши кураш масаласига хам тўхталиб ўтилди.

Президентимиз энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланишини айтган, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирган.

Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб – барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт

Президент Шавкат Мирзиёев

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

2020 йил 20 июлдаги Президент видеоселекторидан янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида видеоселектор йиғилишида утказди. Куйида ушбу селекторда курилган масалаларни брифинг куринишида такдим этамиз:

  • Коронавирусга шубҳа бўлган барча беморларни инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз хам, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда, даволаш муассасаларига қабул қилиниши белгиланди
  • Пойтахтдаги 75 та поликиникада фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.
  • Хусусий клиникаларга ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат берилди, уларнинг рўйхати тузилмоқда
  • Тошкент шаҳрида 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди, ундаги тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади
  • ҳар бир махсус шифохонада банкларнинг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади
  • ПЗР-анализи олиш ва таҳлил жавобини Республика агентлигига юбормасдан, бевосита беморларга топширилади ва бу орқали таҳлил жавобларини кутиш даври қисқаради
  • Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та “Дамас” амбуланс машинаси ажратилди, шулардан 25 таси жойларга тарқатилди
  • янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти таъминлаш мақсадида фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилади.

  • Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясида операторларнинг сони 40 тадан 100 нафарга етказилди, бригадалар сони 250 тагача кўпайтирилди
  • Бош вазирга кислород концентраторларини қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди
  • шифохоналарга қўшимча 285 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппарати, 155 дона ўпкани ёрдамчи нафас олдириш ускунаси, 140 дона кислород концентратори, 200 та функционал ётоқлар билан таъминланди
  • “Ўзэкспомарказ”да беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 500 ўринли марказ ташкил қилинади
  • Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш жараёни учун 49 хил турдаги дори воситалари захираси яратилади.
  • Касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига оширилади
  • Сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилди.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Республика махсус комиссияси 16 июль куни утказилган йиғилишидаги ахборотига кура уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Eтказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати:

  • Гидроксихлорохин
  • Азитромицин
  • Парацетамол
  • Витамин С
  • бир марталик тиббий ниқобларбериш йўлга қўйилади.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Янги карантин чоралари эълон килинди

Республика махсус комиссияси 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар қуйидаги қўшимча карантин чекловлари киритди:

  • сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади
  • ички авиа ва темир йўл қатнови тўхтатилади
  • 65 ёшдан ошган шахсларга қатъий “ўзини ўзи яккалаш” коидалари тавсия этилди

2020 йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг, харакати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

манба

2020 йил 13 июлдан маҳаллий авиа ва темир йул катновлари тўхтатилади

Бугун Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унга кура:

  • 2020 йил 13 июльдан маҳаллий йўналишлардаги авиа ва темир йул қатновлар ҳам тўхтатилади
  • 2020 йил 10 июль санасидан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Поездларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади.

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати эса бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш учун июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари «Тошшаҳартранс» АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.

Эндиликда фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалига мувофиқ:

  • хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади
  • Чегара пунктларидан фуқароларни карантин худудига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади

Бундан ташкари, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

Йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

  • автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи ва йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак
  • ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши шарт
  • фақатгина икки нафаргача йўловчиларни автотранспорт орқа ўриндиғига ўтказилиш мумкин
  • автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида ҳаракатланиши мумкин

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

манба

08.07.2020 – Янги карантин чекловлари эълон килинди

Республика махсус комиссияси куйидагиларни эълон килди:

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

  • автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
  • давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди
  • давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди
  • ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно)
  • томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқландиэтўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар
  • ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно)
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.