Трастбанкнинг “Универсал” кредити шартлари билан танишинг

Трастбанк хусусий АЖ жисмоний шахсларнинг эҳтиёжиларини қондириш учун «Универсал» истеъмол кредитини таклиф қилади. Ушбу кредит мамлакатимизда ишлаб чиқарилган барча турдаги товарлар, хизматлар учун, жумладан:

  • уй-рўзғор буюмлари, уй жиҳозлари, маиший техникалар сотиб олиш
  • тиббий хизмат ҳақини тўлаш
  • ОТМда ўқиш учун контракт тўловлари, махсус курслар тўловлари
  • муқобил ҳарбий хизмат учун тўлов
  • саёҳат ва курорт йўлланмалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган товарлар ва хизмат турларига ажратилади

Миқдори: БҲМнинг 200 бараваригача (2020 йил 24 сенятбрь холатида 44 600 000 сўм)
Муддати: 2 йилгача

Фоизи:

  • 1 йил муддатга – йиллик 22%
  • 2 йил муддатга – йиллик 24%

Аризалар 3 иш кун ичида кўриб чиқилади

Тақдим этиладиган хужжатлар:

  • ариза
  • қарз олувчиларнинг паспорти
  • охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома
  • кредит таъминотига оид ҳужжатлар
  • олинадиган товар, кўрсатиладиганган хизмат учун тузилган шартнома
  • сотувчи фаолиятига рухсат ва сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳужжатлари

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 78 140-00-88, +998 71 207-36-44 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилади

Президентнинг 02.03.2020 йилда қабул килинган ПФ-5953-сонли «Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга ошириладиган давлат дастури тўғрисидаги фармонида ОТМда ўқийдиган талабаларга тегишли бир неча масалалар кўриб чиқилган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 марта қисқартирилади
  • Давлат ОТМларида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш квоталари босқичма-босқич 2 бараварга оширилади
  • Давлат ОТМларида контракт-шартнома асосида укийдиган талабаларига контракт туловларини ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба булиб тулаш имкони берилади
  • 2020 йил 1 августга кадар масофавий укитишни амалга ошириш тартиби ишлаб чикилади, онлайн укитиш платформалари жорий этилади

Таълим кредитлари билан бу ерда танишишингиз мумкин

Эслатиб ўтамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ

OrientFinanceBank дан таълим кредити

Узбекистон Республикаси олий укув юртларида укийдиган талабаларнинг контрактлари тулови учун Ориент Финанс Банк таълим кредитларини куйидаги шартлар асосида таклиф этади:

Муддати: 3 йилгача
Фоизи: йиллик 24%
Микдори: тулов контракт шартномасида курсатилган микдорида (140 млн сумдан ошмаган микдорда)
Кредир бериш шакли: ОТМ хисоб ракамига утказилади

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 200-88099 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Агробанкдан таълим кредити

Аксиядорлик тижорат банки Агробанк Узбекистон олий укув юртларининг укишга кираятган ва укийдиган талабалар учун куйидаги шартлар асосида таълим кредити таклиф этади:

Кимларга: Узбекистон Республикаси фукаролигига эга ОТМ кундузги булимининг бакалавр ва магистратура боскичи талабаларига

Муддати: 3 йил
Фоизи: йиллик 24%
Микдори: тулов контракт шартномасида курсатилган микдорида

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит олиш тугрисида карз олувчи аризаси
  • карз олувчилар паспорт ва СТИР нусхалари
  • тулов-контракт шартномаси
  • кредит таъминоти хужжатлари
  • имтиёзга эга шахслар учун имтиёзни тасдикловчи хужжатлар

Туловлар 1-боскич талабаларига биринчи ва иккинчи ярим йиллик учун мос равишда 1-октябрь ва 15 мартгача, кейинги йилдан эса 5 сентябь ва 5 мартгача тулаб берилади

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Агробанкнинг расмий сайти ёки (0-371) 203 88 88 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Миллий банкдан таълим кредити таклифи

Миллийбанк Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар учун қуйидаги шартлар асосида таълим кредитларини таклиф этади:

  • ОТМнинг бакалавриат бўлимига қабул қилинган талабаларга:
      • муддати – 3 йилгача
      • фоизи – йиллик 21%
      • муддати – 5 йилгача
      • фоизи – йиллик 23%
  • ОТМнинг магистратура бўлимига қабул қилинган талабаларга:
    • муддати – 3 йилгача
    • фоизи – йиллик 21%
  • Кредит суммаси: 50 млн сумгача

Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

  • талаба ва ОТМ ўртасидаги тўлов-контракт шартномаси
  • қарз олувчиларнинг паспорти
  • иш хаққи тўғрисида маълумот
  • кредит таъминотига доир хужжатлар

Кредит таъминоти сифатида кредит миқдорининг камида 125% бўлган суммада қуйидаги таъминот турларини тақдим этиш мумкин:

  • учинчи шахс кафиллиги
  • мол-мулк гарови
  • кредит риски суғуртаси полиси

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Миллий банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 148-00-10 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Таълим кредитларида кандай имтиёзлар мавжуд?

Узбекистон Республика Вазирлар Махкамаси  2001 йил 26 июлдаги 318-сон карорига кура таълим кредити буйича куйидаги имтиёзлар мавжуд:

  • банклар томонидан чин етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — 0% ставкаси асосида таълим кредитлари берилади
  • кам таъминланган оила талаба-фарзандлари учун – таълим кредити қўшилган фоизлар суммасининг 50% кисмини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган давр учун талабадан кредитлари фоизи ундирилмайди

Бундан ташкари 2020 йил 1 январдан таълим кредитлари фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш йулга куйилган.

Кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Асакабанкдан қулай таълим кредити

Асакабанк Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида укийдиган талабаларга кулай ва арзон таълим кредитларини таклиф этади:

Кимларга берилади – ОТМларнинг кундузги бўлимларида тахсил олаётган Узбекистон фукаролигига эга талабаларга

Миқдори – ўқув йили учун тузилган шартноманинг 100% миқдорида

Фоизи– йиллик 20%

Муддати: 5 йил

 Такдим этиладиган хужжатлар:

  • талаба ва ОТМ ўртасида тузулган шартнома
  • аризачи ва кафил шахснинг паспорти
  • кафил шахснинг охирги 6 ой учун даромадлари тўғрисида иш жойидан маълумотнома

Кушимча талаблар: кредит суғурта полиси, учинчи шахс кафиллиги ва бошқа гаров турлари

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Асака банкнинг расмий сайти, 1152 раками ёки @Asaka_bank_bot телеграм боти оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.