Саноат қурилиш банкидан иккиламчи ва бирламчи бозорлар учун ипотека кредитлари

«Саноат қурилиш банки» ўзининг 98 йиллиги муносабати билан мижозларга паст фоизларда ипотека кредитларини ажратишни давом эттиради.

Бирламчи бозор учун таклиф этилаётган кредит шартлари:

Тошкент шахри учун:

  • муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 20%;
  • миқдори:
    • 2 хонали квартира учун – 264 млнга сўмга қадар;
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 352 млн сўмга қадар.

Бошка шахарлар ва қишлоқ жойларида:

  • муддати – 20 йил;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 10%;
  • миқдори:
    • 2 хонали квартира учун – 240 млнга сўмга қадар;
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 320 млн сўмга қадар.

Иккиламчи бозор учун ипотека кредити шартлари билан қуйида танишинг:

  • муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 25%.

Талаблар:

  • 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
  • Барча кредит, микроқарз кафилликлари бўйича тўловлари ўртача ойлик даромадининг 70% юкори бўлмаслиги;
  • Бошқа кредитлар тўлови ва мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти оркали олишингиз мумкин.

Веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури кенгайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (674-сонли, 30.10.2020 йил) қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ эндиликда, вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг молиявий хўжалик кўрсаткичлари маълумотлари жойлаштирилади:

  • устав фонди ва ундаги давлат улуши;
  • ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
  • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
  • иш ўринлари сони;
  • корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг барчасида ўз расмий веб-сайти яратилиб, уларга қўйиладиган талаблар тегишли идоралар томонидан тартибга солинади. Веб-сайтларда корхоналарнинг иқтисодий, молиявий, хўжалик ва бошқа статистик муълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес режанинг бажарилиш ҳисоботлари ва бошқа маълумотлар жойлаштириб борилади.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича жойлаштириб боради:

  • бизнес-режа бажарилиши кўрсаткичлари;
  • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
  • солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
  • ташқи қарздорлик;
  • маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Олимлар маоши учун янги окладлар белгиланди

2020 йилнинг 2-ноябирида (3284-сон) бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ходимлари ва олимлари учун янги окладлар жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб «бюджет» ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга ошганлигини кутазган эдик. Шу кундан бошлаб қуйидаги лавозимларга тасдиқланган маош индекслари белгиланган эди:

  • институт директори;
  • директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт филиали ва бошқа илмий муассасалар директори;
  • институт илмий котиби, илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлим) мудири;
  • филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
  • бош етакчи, катта ва кичик тадқиқотчилар;
  • тадқиқот стажери.

Окладга кўра, иш ҳақи суммаси, аввалгидек, илмий даража, унвон ва баъзи ҳолларда илмий фаолият тажрибасига боғлиқ бўлиб, лавозимлар учун янги миқдорлар белгиланди.

Энг кўп ипотека кредити ажратилган вилоят қайси?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармонига мувофиқ янги тартиб асосида ўтган 9 ой мобайнида 3695 нафар фуқарога умумий қиймати 793,3 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Янги тартиб доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари республика бўйлаб:

  • Самарқанд вилояти – 215,8 млрд. сўм;
  • Тошкен шаҳри – 153,7 млрд. сўм;
  • Навоий вилояти – 78,9 млрд. сўм;
  • Фарғона вилояти – 77,4 млрд. сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 70,8 млрд. сўм;
  • Бухоро вилояти – 35,3 млрд. сўм;
  • Андижон вилояти – 31,7 млрд. сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 28,8 млрд. сўм;
  • Хоразм вилояти – 24,7 млрд. сўм;
  • Жиззах вилояти – 19,6 млрд. сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 19,3 млрд. сўм;
  • Наманган вилояти – 16,0 млрд. сўм;
  • Сирдарё вилояти – 11,7 млрд. сўм;
  • Тошкент вилояти – 9,7 млрд. сўм.

Ипотека кредитларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри:

  • 2019 йил 9 ойи – 1 240.4;
  • 2020 йил 9 ойи – 2 619,1.

Самарқанд вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 497,0;
  • 2020 йил 9 ойи 625,0.

Сурхондарё вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 329,9;
  • 2020 йил 9 ойи – 422,7.

Жиззах вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 214,6;
  • 2020 йил 9 ойи – 248,2.

Жорий йилда ажратилган ипотека кредитларининг 4 474,1 млрд сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар урилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 1 825,1 млрд сўми бирламчи бозордаги уйларни, 145,0 млрд сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

Бозорларда ноябрь ойидаги озиқ-овқат нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорлардаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қуйида нархлар билан танишингиз мумкин:

Маҳсулот номиЭнг арзон нархиҚаердаЭнг қиммат нархиҚаерда
Мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари)45 000 сўмТошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да60 000 сўмТошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да
Қўй гўшти48 000 сўмТошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да75 000 сўмТошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да
Картошка2 500 сўмТошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»6 000 сўмТошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да
Пиёз800 сўмТошкент шаҳри “Миробод” деҳқон бозори3 500 сўмТошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да
Сабзи1 000 сўм Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»1 500 сўмТошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да
Гуруч5 000 сўмТошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да19 000 сўмТошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да («Лазер» навли гуруч )
Шакар5 800 сўмТошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да8 000 сўмТошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да
Ўсимлик ёғи11 000 сўмТошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 16 700 сўм Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»
Тухум (10 дона)8 500 сўмТошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да15 000 сўмТошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да

АҚШда иммиграция учун энг яxши шаҳарлар

Амeрика Қўшма Штатлари – бу кўп йиллар давомида барча ночор ва шуҳратпараст, эзилган ва йўқолганларнинг нишонига айланган давлатдир. Атлантика окeанининг нариги қирғоғидаги одамлар ҳам «Амeрика орзуси» амалга ошишини орзу қилар эди ва бу истак ҳанузгача давом этмоқда. Бу, эҳтимол, иммиграция учун энг машҳур жойдир, аммо Амeриканинг ҳар бир шаҳри ҳам юқори турмуш даражаси билан мақтана олмайди.

АҚШ зиддиятлар мамлакати. Бу eрда жиноятчилик ва қонунийлик, қашшоқлик ва бойлик, харобалар ва осмонўпар биноларни бир-бири билан уйгунлашиб кетган. Амeриканинг ҳар бир шаҳри ажабтовур ва ўзига xос бир нарсага эга: Сиeтл – тинчлик ва сифатли тиббиёт билан, Файeтвилл – маҳаллий аҳолининг дўстлиги билан, Вашингтон – таълим сифати билан, Дeнвeр эса – бир жинсли никоҳни қонунийлаштириш билан.

Амeрика Қўшма Штатларига кўчиб кeтмоқчи бўлган одамлар кичик шаҳарларни афзал кўришади, чунки Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Лос-Анжeлeс жуда нотинч ва шовқинли. Статистик маълумотларга кўра, Тexаснинг маданий пойтаxти Остин муҳожирлар орасида энг машҳур ҳисобланади.

Остин – ҳар ҳафта ўнлаб минглаб одамлар кўчиб ўтадиган тeз ривожланаётган шаҳар. У янги Кремний водийси дeб номланади, чунки унда доимий равишда янги очиладиган мобил тexнологиялар, дастурий таъминот ва бошқаларни ишлаб чиқарадиган корxоналар мавжуд.

Аммо тeз ривожланиш ҳали уй-жойлар нарxларига таъсир кўрсатишга улгурмаган. Сиз ҳали ҳам яxши маҳалладан 300 минг долларга уй сотиб олишингиз мумкин. Ижара ҳақи ҳам енгиб бўлмайдиган тўсиқ эмас: ўртача 1000 доллардан сал кўпроқ.

Silicon Hills (Остиндаги шаҳарча) – бу юқори малакали мутаxассислар учун идeал жойдир. Бу eрда Япониянинг Тoyota компаниясининг бош қароргоҳи, шунингдeк ўнлаб фармацeвтика корпорациялари ва IТ-компаниялари жойлашган. Остиндаги ўртача иш ҳақи 50 минг долларга eтади ва ишсизлик даражаси Амeриканинг бошқа кўп қисмларига қараганда паст – 3,2%.

Остиннинг кўчалари тоза. Маъмурият айниқса пиёдалар билан шуғулланаётгани ажабланарли: пиёдалар йўлаклари жуда кенг, бу йўл бўйлаб юришни xавфсиз қилади ва ҳамма жойда қулай курсилар топилади. Остин жонли мусиқа маркази сифатида ҳам танилган. Бу eрда фeстиваллар, концeртлар ва бошқа қизиқарли тадбирлар доимий равишда ўтказилади. Мусиқий жиҳатдан шаҳар ҳeч қачон уxламайди. Шунингдeк, кўплаб қулай кафeлар ва истироҳат боғлари, айниқса, ёшлар орасида машҳурдир.

Бироқ, Остинда яшашнинг камчиликлари ҳам бор. Шаҳар ашаддий автоуловчилар учун мос эмас. Маҳаллий аҳоли ҳам, мeҳмонлар ҳам автомашиларнинг кўплиги ва чeксиз тирбандликлардан шикоят қиладилар. Шаҳарнинг ўсишини нафақат ортиқча, балки минусга ҳам боғлаш мумкин. Яқин кeлажакда уй-жой нарxлари кўтарилиши эҳтимоли бор ва натижада Silicon Hillsда ҳар ким ҳам уй сотиб олиб яшашга имконияти бўлмай қолади.

Тexас тeз суръатлар билан кэнгайиб бораётган давлат дeб ҳисоблангани сабабли, бу жараёнда иштирок этишни орзу қилганларга мос кeлади. Шаҳар аҳолисининг ўртача ёши 33-35 ёш. Одамлар бу eрга ўз бизнeсларини бошлаш ва шаҳарни ўзгартириш орқали бойиш учун кeлишади.

Тexас иссиқ иқлими билан машҳур, аммо Остиннинг об-ҳаво шароити барқарорроқ. Қишда ҳарорат +10 дан, ёзда эса +30 дан юқори даражага тушмайди. Бу eрда ёғингарчилик жуда оз.

Штатларга иммиграция – бу ўта масъулият билан ёндашиш кeрак бўлган қийин қадам. Асосийси, устуворликни тўғри бeлгилаш. Аммо салбий томонларига қарамай, Техас округи кўчиш учун энг мақбул шаҳарлардан биридир.

2 ноябрдан олтин қуймалар сотувга чиқарилади

2020 йилнинг 2-ноябридан оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тижорат банклари орқали ўлчовли олтин қуймаларни сотувга чиқараётгани ҳақида билиб олган эдик.

Италиянинг Certiline Srl. компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган махсус ҳимоя қадоқлари сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементлари мавжуд:

Савдога қўйилган 4 турдаги қуймалар ва олтин тангалар нархи билан танишинг (2021 йил 5 январь ҳолатида):

  • 5 грамм қуйма – 3 535 000 сўм;
  • 10 грамм қуйма – 6 938 000 сўм;
  • 20 граммлик қуйма – 13 746 000 сўм;
  • 50 грамм қуйма – 34 364 000 сўм;

Харид қилинган олтин қайта банкка сотилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин

Олтин қуймалар ва тангалар сотув шаҳобчалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини юритади. Улар ҳақида тўлиқроқ маълумотни қуйида билиб олишингиз мумукин:

Ўлчовли олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш шахобчалари

БанкМанзилТелефон рақами
Тошкент шаҳри
Ўзмиллийбанк
(Мирзо Улуғбек филиали)
Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 66 уй+99871 237 04 86
Ўзсаноатқурилишбанк
(Яшнобод филиали)
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 69 уй+998 71 289 69 60
Азия Алянс банк
(ОПЕРУ)
Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси, 2А уй+998 71 231 60 00
Капитал банк
(Бош офис)
Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 7 уй+998 71 200 15 15
Ипотека банк
(Меҳнат филиали)
Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 9 уй+998 71 233 3736
Ҳамкор банк
(Тошкент филиали)
Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси, Фурқат кўчаси, 14 уй0 (800) 1 – 200 – 200
Траст банк
(Яккасарой филиали)
Яккасарой тумани, Ўрикзор 3 тор кўчаси, 1Б уй+998712550845
Ипак йўли банк
(Миробод филиали)
Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25 уй+998 78 140 99 09
+998 78 140 99 10
Ориент Финанс банк
(Бош офис)
Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5 уй+998 71 205 55 55
Инвест Финанс банк
(Бош офис)
Миробод тумани, Т . Шевченко кўчаси, 1 уй+998 71 202 50 60
Асака банк
(Тошкент шаҳар филиали)
Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 73 – уй+998 71 120 83 00
Тошкент вилояти
Ўзмиллийбанк
(Тошкент вилояти филиали)
Нурафшон шаҳри, Обод МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 10 уй+998 78 147 15 38
Корақалпоғистон Республикаси
Ҳамкор банк
(Нукус филиали)
Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 135 уй0 (800) 1 – 200 – 200
Андижон вилояти
Ҳамкор банк
(Андижон амалиёт бошқармаси)
Андижон шаҳри, Бобуршох кўчаси, 85 уй0 (800) 1 – 200 – 200
Бухоро вилояти
Ҳамкор банк
(Бухоро вилояти филиали)
Бухоро шаҳри, К . Муртазоев кўчаси, 5 уй0 (800) 1 – 200 – 200
Азия Алянс банк
(Бухоро вилояти филиали)
Бухоро шаҳри, Б . Нақшбандий кўчаси, 195А уй+998 65 223 04 08
Жиззах вилояти
Ўзмиллийбанк
(Жиззах вилояти филиали)
Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 20 уй+998 78 147 1561
Қашқадарё вилояти
Инвест Финанс банк
(Қашқадарё вилояти филиали)
Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 272 уй+998 75 225 05 50
+998 97 383 10 01
Наманган вилояти
Ҳамкор банк
(Юксалиш филиали)
Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 31 уй0 (800) 1 – 200 – 200
Навоий вилояти
Ипак йўли банк
(Навои вилояти филиали)
Навоий шаҳри, Меморлар кўчаси, 18 уй+998 79 226 00 04
+998 79 226 00 05
+998 79 229 45 00
Самарқанд вилояти
Ўзсаноатқурилишбанк
(Амир Темур филиали)
Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак кўчаси, 13а уй+998 66 221 05 29
Ориент Финанс банк
(Самарқанд вилояти филиали)
Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 48 уй+998 66 230 80 00
Сирдарё вилояти
Ўзсаноатқурилишбанк
(Сирдарё минтақавий филиали)
Гулистон шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 48 уй+998 67 225 07 40
Сурхондарё вилояти
Қишлоқ қурилиш банк
(Сурхондарё минтақавий филиали)
Термиз шаҳри, Ат – Термизий кўчаси, 11 уй+998 78 770 83 74
+998 78 770 83 66
Фарғона вилояти
Инвест финанс банк
(Қўқон филиали)
Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчаси, 15а уй+998 73 229 05 10
Траст банк
(Фарғона филиали)
Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси, 8 уй+998 73 244 19 19
Хоразм вилояти
Ўзмиллийбанк
(Хоразм вилояти филиали)
Урганч шаҳри, П . Махмуд кўчаси, 150 уй+998 78 147 15 62
+998 62 223 05 03
Қишлоқ қурилиш банк
(Хива филиали)
Хива шаҳри, Феруз кўчаси, 87 уй+998 62 770 43 53
+998 62 770 43 99
+998 62 375 31 81

Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди

2020 йил 3-ноябрь куни Aмерика Қўшма Штатларида президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. AҚШнинг амалдаги 45-президенти республикачи Дональд Трампга демократлар партияси номзоди Жо Байден қарши турибди.

UPD: Байден АҚШнинг 46-президенти!

2020 йил 7 ноябрь куни Байден тўпланиши керак бўлган 270 овозни қўлга киритди

Дональд Трамп ўзининг иқтисодий сайловолди дастурида аҳолининг энг заиф қатламларини ҳимоя қилишини, иқтисодиётда давлат ролининг кенгайишига қарши чиқишини ва миллий қарзни тўлиқ тўлашга ҳаракат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, 2016 йил дастуридаги каби, Трамп АҚШга иммиграцияни камайтириш тарафдори.

Трамп 2016 йилда демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлубиятга учратиб, президентликни қўлга киритган эди. Ўзининг лавозимида Трамп Хитой билан савдо урушини бошлагани ва иммигрантларга нисбатан қаттиқ сиёсат юритгани билан эсда қолди.

Байденнинг сайловолди дастурида асосий эътибор ишчи оилаларга ва кичик бизнеснинг ривожланишига қаратилган. Демократ СoVID-19 пандемияси сабабли ишсизлик суғурталаниши кенгайтирилишини, саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишни таклиф қилмоқда. Байден AҚШни чет эл саноатидан мустақил қилиб, атроф муҳитга зарар етказмайдиган сиёсат олиб боришни ваъда қилмоқда.

Бу Байден учун учинчи президентлик пойгаси. У 1998 ва 2008 йилларда мағлубиятга учраганига қарамай, 2008 йил Барак Обама президентлик даврида вице-президент лавозимини эгаллади.

RealClearPolitics порталига кўра, президентлик пойгасида Байденнинг номзоди америкаликлар томонидан кўпроқ қўллаб қувватланмоқда. Бугунги дастлабки статистика бўйича, 91,7 млн сайловчилар овозидан Байденга 51,3%, Трампга эса 43,5% тегишли.

Сиёсатчи Израэла Маркеса II фикрига кўра, Байденнинг муваффақияти бир томондан вице-президент сифатида эришган ютуқлари билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан демократлар учун CoVID-19га қарши курашда Трампнинг омадсизликка учрагани қўл келди. Aммо Трампда ғалаба қозониш учун ҳали ҳам йўллар бор, айниқса, овоз бериш натижаларини аниқлашда Олий суд иштирок этса, дейди Маркес II.

Давлат статистика қўмитаси октябрь ойи учун «Палов индексини» эълон қилди.

2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда энг оммавий таом «Палов индекси» шакллантирилган бўлиб, Давлат статистика қўмитаси томонидан, сарфланадиган масаллиқлар нархлари инобатга олинган ҳолда, 1 порция паловнинг ўртача нархи маълум даврийликларда эълон қилиниб борилаяпти.

Ўзбекистон палов марказлари ва ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасалари ўрганиб чиқилиб, октябрь ойининг «Палов индекси» ҳавола этилди.

«Палов индекси» дунё миқёсидаги «Биг-Мак индекси» асосида яратилган бўлиб, у ҳар бир ҳудуднинг индивидуал шароитларини инобатга олган ҳолда шакллантирилади. Жаҳон мамлакатлари орасида доимий истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариш статистикаси орқали «шахсий инфляция» даражалари баҳоланиб борилади.

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири Меҳриддин Хайриддинов маълум қилишича 2018 йил Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига рухсат берилгандан сўнг, мамлакат бўйлаб 103 та агентлик рўйҳатдан ўтган. Аммо улардан 26 тагинаси қонуний фаолият юритмоқда.

Агентликлик фаолиятини ўрганиб чиқилганда, Мазкур ХБАлар томонидан жами 9338 нафар фуқародан 79,1 млрд. сўмга яқин пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олинганлиги маълум бўлди.

Бироқ, 2019-2020 йилларда ХБАларнинг саъй-ҳаракати натижасида 3224 ўзбекистонлик Россия, Туркия, Литва, Латвия, Польша, Болгария, БАА, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Украина ва Қатар каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Шу муносабати билан 2020 йил 13 августда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎзР қонунига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

  • ХБА хорижда иш қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришномада ишга жойлаштирганлик учун мижоздан ҳақ ундирмаслиги қайд этилади;
  • Мазкур билдиришномада ХБА шартнома мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда мурожаат қилиши учун ХБАнинг ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзили ҳамда телефон рақамлари кўрсатилади.
  • ХБАдан жамғармага олинадиган захира маблағи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари (8500 карра – 182 755 АҚШ доллари)ни ташкил этади.
  • Хорижга ишга жойлаштирилаётган шахслардан бевосита хизмат ҳақи ундирилмайди, аксинча, ХБА хизмат ҳақини хориждаги иш берувчи тўлаб беради.
  • ХБАнинг фуқарога берадиган ахборот ва маслаҳат хизматлари қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмайди.
  • ХБА фуқаро билан шартномасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labormigration.uz” ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги конвенциянинг 7-моддасига асосан ХБА талабгордан кўрсатган хизмати учун пул талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас