Телеграм каналимиз

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари ипотека ва автокредитлари олиши мумкин

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқороларига хам ипотека ва авто кредитлари ажратилади. Бу хақида Халқ банки ўз сайтида хабар берди.

Ипотека кредити

Ипотека кредити хорижий мамлакатларда ишловчи Ўзбекистон фуқароларига бирламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ажратилади.

Кредит 120 ой муддатга, имтиёзли даврсиз ажратилади. Кредитнинг максимал миқдори ИҲБҲМнинг 2 500 баробаригача ( 557 500 000 сўм) деб белгиланган.

Омонат миқдори эса камида 25 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Автокредит

Кредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энгил автомашиналар сотиб олиш учун берилади.

Кредит 36 ой муддатга ва 1 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредитнинг омонат миқдори автомашинанинг камида 35 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Аввалроқ, Микрокредитбанк меҳнат мигрантлари учун микроқарз ажратиши хақида хабар берган эдик.

Телеграм каналимиз