Кишлок Курилиш Банкдан 18 фоизли ипотека

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» бирламчи бозорда квартираларни сотиб олиш учун «Жуда кулай ипотека» кредитини таклиф этади.

Муддати: 20 йил
Фоизи: 18%
Кредит микдори:

  •  Қишлоқ жойларда
    • 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача
  • Шаҳарларда
    • 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар 320 млн сўмгача
  • Тошкент шаҳрида
    • 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача

Бошланғич тўлов:

  • кишлоқ жойларда – 10 фоиз
  • шаҳар жойларда – 20 фоиз

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит ажратилишига ариза
  • қарз олувчиларнинг паспортининг (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси
  • қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар
  • бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлигини тасдиқловчи хужжат
  • уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома

Кредит олиш жараёнида кушимча харажатлар:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар
  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари
  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Кредит сундиришда аннуитет усули тадбиқ этилади.

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки телеграм канали оркали олишингиз мумкин.