Телеграм каналимиз

Президент қарори: 16 ёшга тўлмаган болаларга ёрдам пули тарқатилади

2020 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорни имзолади. Қуйида қарорда кўрсатиб ўтилган топширик ва вазифалар билан қисқача танишишингиз мумкин:

2020 йилнинг сентябрь ойида:

  • моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг («темир дафтар»га киритилган) 16 ёшга тўлмаган болаларига
  • боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга

бир марталик 500 минг сум микдорида моддий ёрдам курсатилади. Умумий хисобда шбу тоифаларга кирувчи 810 мингдан ортиқ болага 400 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

2020 йил 1 октябргача куйидаги шахслар бепул гриппга қарши эмланади:

  • бошланғич ва умумий ўрта таълим муассалари ходимлари
  • соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари

Ушбу харажатларга маблағлар Молия вазилиги масъуллигида ПФ–6038-сон фармонида кўрсатиб ўтилган ва бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилади.

Олдинроқ Президент фармонига кўра кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам пули тарқатилганди

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Телеграм каналимиз