Яқинда Ўзбекистон Ҳаво Йўллари айрим давлатларга, хусусан, Туркияга доимий қатновларини тиклаши ҳақида хабар бергандик. Туркияга учиш шартлари, у ерга бориб тушгач қандай қоидаларга амал қилиш кераклиги тўғрисида қуйида ўқишингиз мумкин.
Туркияда ҳам ютримиздаги каби қоидалар ўрнатилган: тиббий ниқоб тақиш, жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш.
Аэропортда йўловчилар тана ҳарорати ўлчанади. Ниқоб тақмаслик 900 лира миқдорида жаримага тортилишингизга олиб келиши мумкин.
Туркияга яшаш рухсатисиз Ўзбекистон фуқаролари 180 кун ичида 90 кунгача қолишлари мумкин. Акс ҳолда давлатда қолиш мақсадига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилиб, рухсатнома олиниши керак.
Туркияда ишга кетмоқчи бўлган чет эл фуқаролари қуйидаги хужжатларни тайёрлаши керак:
- ишлаш учун рухсатнома
- яшаш рухсатномаси (ишлаш мақсадида)
- меҳнат визаси
Парвоз кунлари рўйхати билан танишиш
Туркияда касалланишлар сони бўйича диаграмма
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!