Телеграм каналимиз

Меҳнат мигрантларига микроқарз берилади

Президен қарори билан 2021 йил 1 январидан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган фуқароларга:

  • четга ишлашга учун хорижга чиқаётганда
    • йўл ҳаққи, хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун
    • 10 млн сўмгача миқдорда
    • 1 йилгача муддатда микроқарз
  • хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда
    • тадбиркорлик, кичик корхона ташкиллаштирган, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтганида
    • 10 БҲМгача миқдорда (2 230 000 сўмгача) субсидия

ажратилади.

Микроқарз фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан (16 сентябрь ҳолатида 14%) ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади

Бундан ташқари 2021 йил 1 январдан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси билан четда ишлаш ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига тенглаштирилади, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўланади ва пенсия миқдорини ҳисоблаш амалиёти қўлланилади.

Олдинроқ меҳнат миграцияси тизимига доир ПҚ-4829 сонли Президент қарори ҳақида маълумот берган эдик (танишиш). Унга кўра ютримизда хорижий иш берувчилар билан шартномалар тузилиб, фуқаролар ташкиллаштирилган қонуний ва хавфсиз мехнатга четга юборилади.

Телеграм каналимиз