Президент Қарори: Ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигига микрокредитлар ажратилади

Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланиши, турмуш тарзини яхшилаши ва иш билан бандлигини ошириш учун махсус ўқитилади ва микрокредитлар берилади. Бу борада Президентнинг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2020 йил 15 ноябрдан бошлаб:

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

  • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади
  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар ва белгиланган талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун ўқитиш харажатларнинг 70% (1 битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорида) давлат томонидан компенсация қилинади
  • юқоридаги курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан микрокредитлар ажратилади:
    • 3 йил муддатгача
    • 6 ойгача имтиёзли давр билан
    • МБнинг асосий ставкасида (2020 йил 21 октябрь холатида 14%)
    • 33 млн сўмгача таъминотсиз микрокредитлар
    • махсус сертификат олган микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғрмасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 млн сўмгача миқдорда
  • бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредитлар ажратиш учун «Микрокредитбанк»га 90 млн доллар маблағ ажратилади.

2021 йил давомида:

  • республиканинг барча туман ва шаҳарларида микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи банк инфратузилмалари тармоқлари ташкил этилади. Шунингдек «Микрокредитбанк» томонидан Микромолиялаш миллий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, унинг ўзи операторлик вазифасини бажаради ва унда бошқа кредит ташкилотларининг манфаатдорлик асосида иштирок этишини таъминлайди.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида давлат мақсадли ресурслари ҳисобидан кредитлар “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тегишли ўқув курсларини тамомлаган шахсларга ягона микрокредитлаш дастури асосида ажратилади.

2022 йилдан бошлаб Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади:

  • 2 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади
  • ННТларнинг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Жамғарма ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4% ставкада қарз маблағлари ажратилади
  • ННТларга ажратиладиган қарз маблағларининг бир қисми микрокредит ташкилотларига берилади, улар томонидан, ўз навбатида, қарз маблағлари ҳисобидан микроқарзларни кенг аҳоли қатламларига, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
    • қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши лозим;
    • тадбиркорлик ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмдан ошмаган миқдорда қарз ажратилади.

Арзон авиачипталарни қидириш