Чет ел фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия ҳудудига киришига таъқиқ қўйилганлигини бир неча усуллар орқали текширишлари мумкин. Қуйида улар ҳақида ўқишингиз мумкин.
1. Таъқиқни РФ Миграция бошқармасининг веб-сайти орқали аниқлаш
Бунда сайт тизими фуқарога Россия Федерациясига киришга рухсат бермаслик учун асослар мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида онлайн маълумот олиш имкониятини беради. Талаб этиладиган маълумотлар:
- Исм/Фамилия/Отасининг исми/Туғилган сана
- Паспорт серияси/берилган сана/мамлакат/ташкилот
- Паспорт тури (хорижий ёки миллий паспорт, биометрик паспорт)
ИИВ Миграция марказий бошқармасининг расмий сайти.
Таъкидлаш лозимки, сайт орқали тақиқ мавжудлиги, шунингдек тақиқ ташаббускори бўлган ҳудуд аниқланиши мумкин. Бошқа маълумотлар, шу жумладан Россия Федерациясига киришни таъқиқлаш асослари кўрсатилмайди.
2. Тақиқни Россия ИИВ Миграция бўлинмасига мурожаат этиш орқали аниқлаш
Истовчилар Миграция бўлимининг худудий ёки марказий бошқармасига мурожаат этиш орқали РФ ҳудудига кириш таъқиқи ва унинг асосларини аниқлашлари мумкин.
Таъқиқ тўғрсидаги маълумот олингандан сўнг, Россия Федерациясидан ташқарида бўлган хориж фуқароси мамлакатга кира олмайди, шунингдек, РФ ҳудудида қонуний равишда бўлган чет эл фуқароси 3 кун ичида чиқиб кетиши керак бўлади, акс ҳолда у депортация қилиниши мумкин.