«Узавтосаноат» АЖ транформация қилиниши кутиляпти

2020 йил 28-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармони имзолади. Фармонга биноан ЎзАвтоСаноат АЖ, ЎзбекТелеком АК, Ўзбекистон темир йўллари АЖ каби қатор ташкилотлар транформация қилиниши лозим.

Фармонда 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир кўрсатадиган имтиёзлар ва преференсияларни инвентаризация қилиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиш кераклиги кўрсатилган.

2021 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини жаҳон стандарти форматига (IFRS) келтириш ва халқаро кредит рейтингларини олиш учун тайёрлаш кўрсатилган.

Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган даврга қадар корхонани транформация жараёнини амалга ошириш ва бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва ушбу корхона фаолиятига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш белгиланганди.

Қуйида фармон билан трансформация қилинадиган ташкилотлар ва трансформация муддатлари билан танишишингиз мумкин:

ТашкилотМуддат
АК «Узбектелеком»2020й
АЖ «Узбeкистон тeмир йўллари»2020й
АЖ «Узмахсусмонтажкурилиш»2020й
АК «Уздонмахсулот»2020й
АЖ «Узбекозиковкатхолдинг»2020й
АЖ «Узавтосаноат»2021й
АЖ «Узагросаноаттеххолдинг»2021й
АЖ «Узагрокимёхимоя»2021й
АЖ «Тошшахартрансхизмат»2021й
АЖ «Узпахтасаноат»2021й
АЖ «Узагросервис»2021й
АЖ «Узкимёсаноат»2021й
«Узбеккино»2021й

Олдинроқ UzAvtoSanoat нинг автомобиль сотувида нархларни оширганлиги маълум бўлганди. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда ташкилотнинг кўплаб имтиёзларга эгалиги, бу эса рақобат муҳитини яратишда тўсқинлик қилаятгани кенг муҳокама қилинганди. UzAvtoSanoatнинг ушбу рўйхатга киритилгани эса рақобат вужудга келиши ва ўз навбатида улар маҳсулоти сифатни оширишга олиб келиши қувонарли ҳол албатта.