Телеграм каналимиз

Тошкентда доимий рўйҳатдан ўтиш онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида онлайн рўйҳатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали талабгорнинг аризаси билан уй-жой кадастр рақами ва доимий рўйхатга қўйилаётган шаҳснинг ЖШ ШИРси тақдим этган ҳолатда амалга оширилади.

Базавий ҳисоблаш суммасининг 2 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилгандан сўнг, сўровнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига юборилади. Бир кун мобайнида вазирлик бўлимлари томонидан доимий рўйхатга олиниши ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига электрон тарзда юборилади.

Аризада нотўғри маълумотнинг мавжудлиги унинг рад этилишига олиб келиниши мумкин

Телеграм каналимиз