Электрон тижоратни ривожлантириш қўмитаси Россия ҳукуматига ижтимоий тармоқлар савдосини бизнес билан тенглаштиришни таклиф қилди.
Ушбу инициатива фақат ойига 1 миллион рублдан ортиқ товарларнинг тижорати билан шуғулланадиган ва 50 дан ортиқ операцияларни амалга оширадиган бизнесменларга тегишли. Ижтимоий тармоқларда лицензиясиз товарларни сотаётган тадбиркорлар Россия Маъмурий Кодексининг 14.1-моддасига биноан якка тартибдаги тадбиркор сифатида маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисидаги лойиҳа кўриб чиқилмоқда.
Ушбу моддага биноан якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс, давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлиги учун 500 дан 2000 рублгача жарима билан жазоланади. Лицензиясиз савдо қилаётган бизнесменлар 2000 дан 2500 гача, мансабдор шахслар 4000 дан 5000 гача, юридик шахслар эса 40 000 дан 50 000 рублгача жаримага солинади. Бундай ҳолда, барча маҳсулотлар мусодара қилиниши керак.
Шунингдек, истеъмолчига лицензиясиз хизмат ва товарларни таклиф этаётган тадбиркорнинг аккаунти блокланиши лозим.
Москва ҳудудида 13-ноябрда эълон қилинган янги карантин режими ҳақида.