2020 йилнинг 7-декабрь кунида Президентнинг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.
Мазкур Фармонга биноан хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:
- Тошкент шаҳрида
Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар – 264 млн сўм
Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм миқдорда маблағ ажратилади. - Бошқа ҳудудларда
Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм
Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 320 млн сўмгача ипотека берилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришларга киритилди:
- Субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар, тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
- Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.
Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?