Телеграм каналимиз

Деҳқон хўжаликлари учун ягона солиқ ставкаси белгиланди

2020 йилнинг 3-декабридаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонига (ПФ–6121-сон) мувофиқ деҳқон хўжаликларидаги 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Ушбу фармонга кўра:

  • барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;
  • деҳқон хўжаликларига 1 куб метр сув учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингдек, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

  • биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;
  • иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.

Телеграм каналимиз