Қурилиш соҳаси модернизацияланмоқда

2020 йил 11-ноябрь куни қабул қилинган қарорга (ПФ 6119-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириншнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Унга кўра қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2025 йил охирига бориб (бизнес юритиш) халқаро индексида қурилишга рухсатномалар олиш йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш.
  • “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратиш. Шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

2021 йил 1 январдан:

  • Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади;
  • Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизациясини амалга ошириш механизми жорий этилади;
  • Аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш киритиш механизми жорий этилади;
  • Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамаси  ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

2021 йил 1 мартдан:

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 кв.м. дан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

2021 йил 1 сентябргача:

«Огоҳ фуқаро» электрон тизими яратилади. Тизим қуйидаги имкониятиларга эга:

  • Фуқароларга қурилаётган объектлар  тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш:
  • Ноқонуний қурилишларни аниқлаш:
  • Қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайт этиш (фото ва видео материаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш.