Телеграм каналимиз

Декабрда қандайн ўзгаришлар кутилмоқда?

2020 йил 1 декабрдан қонунчиликда кучга кирадиган ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Тиббий суғурта фонди яратилади

Декабрь ойида давлат томонидан тиббий суғурта жамғармаси шакллантирилади. Унинг асосий вазифалари:

  • Давлат тиббий суғуртаси тизимини амалга ошириш ва бошқариш, шунингдек ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
  • Аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида юқори сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш учун тиббий хизматларнинг стратегик харидлари тизимини жорий этиш;
  • Тажриба лойиҳаси доирасида кафолатланган пакетни молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағни бошқарилишини, мақсадли ва самарали сарфланишини ташкил этиш;
  • Сирдарё вилоятидаги пилот лойиҳа натижалари асосида республиканинг бошқа минтақаларида давлат тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Биотехнология ривожлантирилади

2020 йил 1-декабрдан:

  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагилар ажратилади:
    • биотехнология соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 фоизигача кафиллик (8 миллиард сўмдан ошмаган ҳолда);
    • биотехнология соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун миқдори 10 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар.
  • Илмий тадқиқотлар ва биотехнология соҳасидаги инновациялар учун камида 3 миллион доллар сармоя киритган хорижий илмий ташкилотларга 10 миллиард сўмгача грантлар. Бунда:
    • мақсадли грантлар сармоялар тўлиқ ўзлаштирилгандан сўнг берилади;
    • илмий фаолият субъектлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сотиб олинган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ илмий, олий ўқув юртлари ва бошқа давлат муассасалари вакили бўлган давлатга тегишли. Ушбу объектлар муаллифлари билан тузилган шартномаларда бошқача ҳолат кўзда тутилиши мумкин.

Мажбурий ижро соҳасидаги ўзгартиришлар

2020 йил 1-декабрдан қуйидаги маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда:

  • Жиноят натижасида давлатга етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича тушумлар;
  • Давлат фойдасига ундириладиган божлар, жиноий, маъмурий жарималар ва бошқалар;
  • Мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағлар давлат даромадига айлантирилиши керак. Улар алоҳида ғазна ҳисобварағида тўпланиб, Тошкентда 30%, республиканинг бошқа ҳудудларида эса 50%гача «Темир Дафтар», «Aеллар Дафтари» ва «Ёшлар Дафтари» таркибига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган жорий ҳисоб рақамларига мутаносиб равишда ўтказилиб борилади. Қолган маблағ давлат бюджетида иш юритувчи ташкилотлар ўртасида тақсимланади;

1-декабрдан бошлаб маъмурий жарима солиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари тўлаш муддати тугагандан сўнг ихтиёрий равишда БПИ органларига тақдим этилади. Мазкур шахсларга жаримани ихтиёрий равишда тўланиши тўғрисидаги хабар етказилгандан сўнг, хабар юборилганлги ҳақидаги ҳужжат илова қилиниши керак.

Шунингдек, қарздорларнинг мажбурий ижро пайтида олиб қўйилган мол-мулки дастлабки онлайн ким-ошди савдосига қўйилади. Улар нархларни кўтариш принципи асосида амалга оширилиб, аввало бошланғич нархнинг 30%ли чегирмаси билан, сўнгра давлат бюджетига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳудудий кенгашларнинг қарорларига биноан 50% гача чегирма билан сотиб борилади. Гаров асосидаги қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бундан мустасно.

Ижро ҳужжатларига биноан 2020 йил 1-декабрдан бошлаб мажбурий ижрочиларнинг маошига янги миқдор белгиланади:

  • Базовий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан кўп бўлмаган ҳолатда қайтариб олинадиган сумманинг 5% миқдорида;
  • Базовий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан кўп бўлмаган ҳолатда қайтариб олинадиган сумманинг 2% миқдорида;

Эслатиб ўтамиз, энди мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро бадали қарздор-жисмоний шахсдан ундирилган сумманинг 1 фоизини ва қарздор-юридик шахслардан ундирилган миқдорнинг 2 фоизини ташкил этади.

МИБ органлари фонди қўйидагича оширилади:

  • МИБ ходимлари томонидан белгиланган иш ҳақи миқдорининг 100%;
  • Давлат бюджетига ижро процессларидан йиғилган маблағларнинг 5% миқдорида (қарздорларнинг мол-мулкини сотиш орқали солиқ қарзларини ундириш бундан мустасно).

Жисмоний тарбия ва спорт университетининг мавқеи ошиб бормоқда

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан мамлакатнинг барча давлат ташкилотлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) ўқув фаолияти назорат қилиниб борилади. Ушбу вазифани самарали амалга ошириш учун бино ёнида Республика илмий кенгаши ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, университетларда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Aбитурентларнинг билимларини сертификатлаш жорий этилмоқда

Умумтаълим фанлари билимларини баҳолашнинг миллий тест тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. 2020 йил 1 декабрдан бошлаб она тили, адабиёт ва математикада фанлардан тест синовлари бўлиб ўтади.

Эндиликда бундай сертифакатлар ёрдамида абитурентлар олий ўқув юртларига кириш учун, максимал баллидан келиб чиқиб, балл тўплашлари мумкин. Сертификат Давлат тест маркази томонидан берилади. Тест синовларидан ўтиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бароварида тўлов олинади.

Жамоатчилик назорати кенгаймоқда

1 декабрдан бошлаб Экология Давлат Қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги биргаликда атроф-муҳитга таъсир этувчи омилларни баҳолаш лойиҳалари бўйича жамоат тингловларини ўтказишади. Тингловлар давлат экологик экспертизасидан олдин ўтказилади.

Aфғонистондаги элчининг савдо бўйича маслаҳатчиси лавози ташкил этилади

1 декабрдан бошлаб Aфғонистондаги Ўзбекистон элчихонаси таркибига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади. Ушбу чора ушбу мамлакат билан шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Хусусан, 2023 йилга қадар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард долларга етказилиши режалаштирилмоқда.

Телеграм каналимиз