Телеграм каналимиз

UzAutoMotors эхтиёт қисмлар хариди учун янги дастурини эълон қилди

«Uzauto Motors» AJ эҳтиёт қисмларни бўлиб тўлаш эвазига харид қилиш дастурини ишга туширганлиги ҳақида хабар берди.

Бунда истеъмолчи эҳтиёт қисмларни 15% бошланғич тўлов билан 1 ойдан 3 ойгача бўлиб тўлаш орқали сотиб олиши мумкин бўлади. Маҳсулотларни қуйидаги сумма харидлари учун бўлиб тўлаш имкони мавжуд:

  • 5 миллиард сўмга – 30 кунгача;
  • 10 миллиард сўмга – 45 кунга қадар;
  • 20 миллиард сўмга – 60 кунга;
  • 50 миллиард сўмга – 90 кунгача имтиёзли муддат тақдим этилади.

Шунингдек, эҳтиёт қисмларини сотиб олиш учун банк кафолати берилади. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган эҳтиёт қисмлар дастурида иштирок этиш учун харидор «Uzauto Motors» AJ нинг расмий диллери бўлиши керак бўлади.

Дастур ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин:
(998 78) 140 55 40
(998 78) 140 55 40.

Телеграм каналимиз