Телеграм каналимиз

Совуқ сув тарифи ўзгартирилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг «Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори муҳокамага қўйилди.

Қарор Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб.

Ҳужжатда нархларни ўзгартиришга сабаб қилиб кредиторлик қарзларини ва ташқи қарзларни қисқартириш, янги лойиҳалар ва тизимдаги носозликларни ўз вақтида бартарат этиш важ қилиб кўрсатилган.

Лойиҳада «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ичимлик суви ва канализация хизматлари учун қуйидаги янги тарифлар таклиф этилятпи:

  • 1 кубометр ичимлик суви учун
    • аҳоли, бюжет ташкилотлар, улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) – 500 сўм (амалда 310 сўм, 61.2% қимматлашиш)
    • тижорат ташкилотлари учун – 1500 сўм (ҚҚСсиз) (амалда 730 сўм, 105.4% қимматлашиш)
  • оқава сув хизматлари учун (канализация):
    • аҳоли, бюжет ташкилотлар, улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) – 350 сўм (амалда 250 сўм, 40% қимматлашиш)
    • тижорат ташкилотлари учун – 820 сўм (ҚҚСсиз) (амалда 460 сўм, 78.2% қимматлашиш)

Лойиҳа 2020 йил 30 декабргача кўриб чиқилади

Президент топшириғи: 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди

Кимларга коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар ажратилади?

Телеграм каналимиз