«Agrobank» АТБ 18 ёшга тўлган, 50 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига бирламчи ва иккиламчи бозордаги уйларга қулай шартлар асосида ипотека кредити ажратмоқда:
- Миқдор: уй-жой қийматининг 75% гача (323 млн сўмгача)
- Фоиз: йилига 18%;
- Муддат: 20 йилга қадар
- Бошланғич тўлов: 25%
- Имтиёзли давр: йўқ
Керакли ҳужжатлар:
- ариза;
- қарз олувчиларнинг паспортини нусхаси;
- қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
- сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (фақатгина иккиламчи уйлар хариди учун);
- қарз олувчиларнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;
Қўшимча талаблар: қарздорларнинг охирги 12 ой мобайнида кредит тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Шунингдек, истеъмолчи сўнгги 6 ой давомида ишлаган бўлиши керак.
Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?
Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?