Телеграм каналимиз

Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?

Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали ипотека шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Ипотека шартномаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат, яъни кадаст йиғма жилди, Давлат солиқ қўмитаси ҳузиридаги кадастр агентлиги ҳудудиий бўлинмасининг маълумотномаси, шартнома, мерос гувоҳномаси ва бошқлар;
  • Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома кредит, қарз, олди-сотди ёки бошқа шартнома;
  • Мулк умумий бўлса, улишдошларнинг – эри ёки хотинининг розилиги, никоҳ гувоҳномаси;
  • Ипотека олувчи ва ипотека қўювчининг биргаликдаги мулкни баҳолаш дололатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
  • Агар мулк гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • Васийликдаги шахс номидан битм тузилса, унда васийлик ва доимийлик органининг розилиги;
  • Ҳусусийлаштирилган квартиралар учун Ўзбекистон Ресбуликаси Давлат активарини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида муълумотнома;
  • Агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса, ваколатли орган, кузатив кенгашининг қарори ва буйруғи.
  • Агар битм вакил томондан амалга оширилса – ишончнома.

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
Битим иштирокчилариШартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида
Жисмоний шахслар учун223 000 сўм334 500 сўм446 000 сўм
Юридик шахслар учун446 000 сўм669 000 сўм892 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Жисмоний шахслар учунТарафлардан бири юридк шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм
Тушунтиришлар берилганлиги учун44 600 сўм111 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун66 900 сўм223 000 сўм
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм22 300 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат туриТўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш1115 сўм
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш11 150 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш22 300 сўм
Телеграм каналимиз