Кўпчиликни қандай қилиб бир вақтнинг ўзида тўла-тўкис яшаш ва тежамкор бўлиш мумкин эканлиги қизиқтиради. Ушбу мақолада келтирилган маслаҳатлар орқали пулга бўлган муносабатингизни ўзгатиришига ва тежамкор ҳаёт сари қадам қўйишга эришишингиз мумкин.
1-маслаҳат: кунлик даромад ва харажатларингизни рўйҳатини тузинг. Аксарият ҳолатларда, одамлар айнан нима учун ва қанча пул сарфлашаётганини билишмайди. Биз таклиф қилган йўл орқали сиз қанча олишингиз, ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишингиз мумкин.
2-маслаҳат: харидлар рўйҳатингизга қатъий риоя этинг. Масалан: дўконга бормоқчи бўлсангиз таммадди қилиб олинг боринг. Шунингдек, савдо комплексларининг жамғарма карталаридан фойдаланиш орқали сиз 5% дан 20% гача пул тежашингиз мумкин.
3-маслаҳат: коммунал тўловларини ўз вақтида тўлаб боринг. Бу орқали сиз фоиз тўлашдан озод бўласиз. Бундан ташқари коммунал хизматларини тежаш учун чироқ, сув, газдан фойдаланмаётган вақтингизда уларни ўчириб қўйинг.
4-маслаҳат: харидларингизга эътиборли бўлинг. “Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади” деган ибора бор. Дарҳақиқат, сифатли, аммо қимматроқ буюм сотиб олинаётганда кўп вақт давомида хизмат қилиши ва тез-тез алмаштириш керак эмаслигига кўзда тутилади. Бироқ, жуда қиммат бренд остида товарлар харидига берилиб кетиш ҳам ярамайди.
5-маслаҳат: чегирмаларга алданиб қолманг. Кўп ҳолатларда «чегирма» сўзи одамларни фикларини чалғитиб қўяди ва улар керак бўлмаган харидларни амалга оширишади. Шунингдек, чегирмали маҳсулот одатдагидан қимматроқ бўлиши ҳам мумкин. Статистикага кўра, одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда, керак бўлмаган харидлардан воз кечади.
6-маслаҳат: кундалик овқатланиш таомномангизни режалаштиринг. Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни уйда тайёрланг.
7-маслаҳат: кредит карталари ва микроқарз олишга шошилманг. Бундай қарорга келишдан олдин кредит шартлари билан пухта танишиб чиқинг ва қай даражада зарар ва фойда кўришингизни ўйлаб кўринг.
8-маслаҳат: иш хақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга одатланинг. Ҳар ой маошингизнинг 10% ни келажак учун олиб қўйинг. Шунингдек, мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағларини ҳам сақлаб қўйиш тавсия этилади.
9-маслаҳат: саёҳатингизни олдиндан режалаштиринг. Одатда вақтлироқ тўловларни амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади. Дам олишга четга чиққанингизда, “Барчаси мавжуд” (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.
10-маслаҳат: интернет дўконларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оддий бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилашади.
2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилоти ходимларининг ойликлари 10% га оширилади