Телеграм каналимиз

Солиқларни тўлаш муддати узайтирилади

2020 йил 11 декабрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида» ги 775-сонли қарори қабул қилинди.

Низом маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қўшилган қиймат солиғи

тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартибини белгилайди.

Низом Солиқ Кодексининг 100 ва 101 бетларидаги қуйидаги тартибларга асосланди:

  • солиқ тўловчи томонидан солиқ тўлаш муддатини ўзайтириш тўғрисида ариза бериш;
  • солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори лойиҳасини тақдим тайёрлаш;
  • солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарор қабул қилиш.

Солиқни тўлашни узайтириш ёки бўлиб тўлаш режаси фақатгина молиявий ҳолати ушбу солиқни ўз вақтида тўлашга имкон бермайдиган шахсларга берилиши мумкин.

Солиқлар кечиктирилаётганинг муҳим асосларидан бири истеъмолчининг товарлари ёки хизматлари мавсумий бўлиши бўлиши мумкин. Шунга асосланиб (ва Солиқ кодексининг 101-моддасига мувофиқ) Низомда мавсумий характерга эга бўлган тармоқлар ва фаолият турлари рўйхати тасдиқланди:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • балиқ овлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • саноат қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
  • пишлоқ ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • узум шаробини ишлаб чиқариш;
  • пахта тозалаш саноати;
  • ўғитлар ва азотни ўз ичига олган маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
  • аҳолининг дам олиши ва соғлиғини яхшилашни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • уй-жойни иссиқлик билан таъминлаш.

Шунингдек, солиқларни тўлаш муддатини узайтириш имкони ташкилотнинг мавсумий фаолиятдан олинган даромадлари умумий даромаднинг 50 фоизни ташкил етгандагина тақдим этилади.

Энг аввало истеъмолчи солиқ тўлашни кечиктириш, тўлов режаси олиш ёки солиқни тўлашдан бош тортиш тўғрисидаги электрон ариза тўлдиради. Сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари ваколатли органлари томонидан манфаатдор шахснинг 30 иш куни ичида кўриб чиқилиб, тешили қарор қабул қилинади.

Ушбу қарор қабул қилиниши билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 951-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўловларни тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори ўз кучини йўқотади.

Кимларга коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар ажратилади?

Деҳқон хўжаликлари учун ягона солиқ ставкаси белгиланди

Жисмоний шахснинг қандай даромадларига солиқ солинмайди

Телеграм каналимиз