Меросни расмийлаштириш учун қандай тўловлар ундирилади?

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйҳати:

  • мерос қолдирувчининг ўлим гувоҳномаси асли ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмалар;
  • меросхўрларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли;
  • мерос қолдирувчига тегишли мулкларнинг ҳужжатлари:
    • мерос кўчмас мулк бўлса: кадастр йиғма жилди, шартнома, суд қарори, мулк ҳуқуқи давлат рўйҳатидан ўтган реестрдан кўчирма, яъни гувоҳнома, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмасидан маълумотнома;
    • мерос автотарнспорт воситаси бўлса, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси;
    • юридик шахс устав капиталидаги ёки фондидаги улушидан иборат бўлса: мерос қолдирувчининг улушини шакилланганлиги тасдиқловчи корхона томонидан берилган гувоҳнома;
  • мерос қолдирувчининг болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, эри (хотини) ва ота-онасининг қариндошлик даражисини тасдиқловчи ҳужжатлар: туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари. Агар вафот этган меросхўр бўлса, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар;
  • мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш бўйича рўйҳатга олинганлиги тўғрисидаги «Нотариус» ААТ орқали электрон тартибда ёки курьерлик хизмати орқали нотариус томонидан олинган маълумотнома;
  • агар мерос вакил орқали расмийлаштирилса, ишончнома тақдим этилади.

Ундириладиган тўлов:

  • Давлат божи:
Битим иштирокчилариБҲМнинг 1000 бароваригача БҲМнинг 1000 бароваридан 5000 бараваригачаБҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганда
жисмоний шахслар учун 223 000 сўм332 500 сўм446 000 сўм
юридик шахслар учун446 000 сўм669 000 сўм892 000 сўм
  • Герб йиғими: 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат туриЖисмоний шахслар учун Тарафлардан бири юридик шахс бўлса
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм
Тушунтиришлар берилганлиги учун 44 600 сўм111 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 66 900 сўм223 000 сўм
МИБ бўйича қарздорлик «Нотариуч» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм22 300 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат туриТўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш 1115 сўм
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш 44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш 111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш 11 150 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш 22 300 сўм