Metsenat ҳайрия лойиҳаси OTM лардаги муҳтож бўлган талабаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида таълим ва санъат соҳасида истеъдодли ёшларга турли грант ва стипендиялар тақдим этмоқда.
Лойиҳада metsenat ёки ёрдам олувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги магистратура талабалари учун Metsenat.uz лойиҳасининг илк стипендиясини эълон қилди. 10 нафар талаба 6 ой давомида 1 миллион сўм миқдорида стипендия олиш имконига эга. Барча аризалар расмий сайт орқали Metsenat.uz қабул қилинади.
Қашқадарьё вилояти инноватсион лойиҳалар учун 1 млд. 800 млн сўм миқдорида ижтимоий грантлар учун танлов эълон қилди. Талабалар қуйидаги 6 йўналиш бўйича сараланади:
- Нефт ва газ, кимё саноати;
- Энергетика;
- Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати;
- Сув хўжалиги ва экология;
- Фан ва таълим;
- IT технологиялар.
Танловда қатнашиш учун талабалар:
- Меценат.уз сайтида рўйхатдан ўтиш ва анкетадаги барча сўралган маълумотларни тўлдиришлари лозим;
- Инновацион лойиҳа ҳақида 10 та слайддан ошмаган ҳолда тақдимот тайёрлашлари;
- Меценат.уз сайтидаги танлов саҳифаси орқали ариза юборишлари керак бўлади.
Иштирокчилар томонидан кўп бериладиган саволларга жавоблар.
Рейтинг дафтарчаси йўқ бўлса нима қилиш мумкин?
1-босқич талабаларидан рейтинг дафтарчаси талаб этилмайди. Бироқ, юқори курс талабалари рейтинг дафтарчасини юклашлари шарт. Aгар талаба таҳсил олаётган ОТМларда рейтинг дафтарчаси мавжуд бўлмаса, унда талаба академик ўзлаштириши тўғрисида электрон базадан кўчирма ёки маълумотнома тақдим этиши мумкин.
Талаба ўқишини тасдиқловчи ҳужжат деган жойига нимани юклаш лозим?
ОТМ томонидан ўқиётганлигингиз ҳақида маълумотнома ёки талабалик гувоҳномасининг сканер (фото) вариантини юклаш мумкин. Шунингдек, My.gov.uz сайтида ўқиш жойидан тақдим этиладиган маълумотномани электрон тарзда юклаб олса ҳам бўлади.
1-босқич талабаларига талабалик гувоҳномаси тақдим этилмаган бўлса, нимани юклаш керак?
Биринчи босқич талабаларига ҳали талабалик гувоҳномаси тақдим этилмаганлиги сабабли, ОТМ томонидан берилган шартнома нусхасини юклашлари мумкин.
Магистратура босқичида таҳсил олаётганлар ҳам грантларга ариза топширса бўладими?
Агар меценатлар томонидан магистрлар учун грантлар эълон қилган бўлса, магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, кечки ва сиртқи таълим кўринишида ўқиётган ёшлар ҳам стипендия совриндори бўлиш имкониятига эгадирлар.
Ғолибларни ким танлайди?
Ғолиблар меценатлар томонидан танланиб олинади. Шунингдек, танловда ёш чегараси мавжуд эмас. Аммо, меценатлар баъзи бир сабабларга кўра ёш бўйира чекловлар ўрнатишлари мумкин.
Йўналиш рўйхатида мавжуд сизнинг факультетингиз мавжуд бўлмаса нима қилиш керак?
Aгар талаба таҳсил олаётган ОТМ, факультет ёки йўналиш рўйхатда мавжуд бўлмаса, @metsenat_support_bot манзилига мурожаат этиш мумкин.
Таълимнинг стипендиясиз шаклини танлаганман ҳолатда платформада шартноманинг стипендияли суммасини киритиш мумкинми?
Рўйҳатдан ўтилаётган ҳолатда барча маълумотлар бир-бирига мутаносиб келиши керак. Шу сабабли талаба қандай ўқиш шаклини танлаган бўлса (стипендияли ёки стипендиясиз), ўша миқдордаги бир йиллик шартнома суммасини киритиши зарур.
Тўлиқроқ маълумотни телеграм канал ёки расмий сайт орқали олишингиз мумкин.