2020 йилнинг 31 декабригача МДҲга аъзо давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани қўллаш тўғрисидаги протоколга мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларга ва импортга акциз солиғи ставкаларини унификация қилинди.
Унификация натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда:
ГAТТнинг III моддасига биноан «Импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга нисбатан қўлланиладиган ички солиқлар ва бошқа тўловлар, савдога таъсир қилувчи қонунлар, қоидалар, талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишга доир тартиб-қоидалар бир-бирига таъсир кўрсатмаслиги зарур».
Ўз мажбуриятларини бажариш учун 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон 73 та товар турига, шу жумладан электр (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолат ва бошқа маҳсулотлар), гилам ва бошқаларга акциз солиғини бекор қилди.
Импорт қилинадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни яратади. Шу билан бирга, ушбу товарларда нархларнинг вақтинча пасайиши кузатилади:
Samsung WW60J4063LW/LD моделли кир ювиш машинаси | Божхона | Божхона йиғими (20%) | Акциз солиғи (10%) | НДС (15%) | Товар нархи | Наценка (10%) | НДС ни инобатга олган ҳолда товар суммаси | Сўмда ($1=10 440 сўм) |
2021 йилнинг 1-январига қадар | 180,0 | 36,0 | 18,0 | 35,1 | 269,1 | 296,0 | 340,4 | 3 553 896,1 |
2021 йилнинг йилнинг 1-январидан сўнг | 180,0 | 36,0 | 0,0 | 32,4 | 248,4 | 273,2 | 314,2 | 3 280 519,4 |
Фарқ | -18,0 | -26,2 | -273 376,6 |
Эндиликда ушбу товарлар нархи талаб ва таклифлар инобатга олинган ҳолда шакиллантирилади.