Телеграм каналимиз

Кимларга қўшимча таътил ва устамалар берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сонли қарорига кўра табиий-иқлим шароитлари оғир жойларда ишловчи ходимларга йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар берилади.

Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади. Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.

Шунингдек, хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун назарда тутилган миқдорда устама олишлари мумкин.

Табиий-иқлим шароитлари оғир жойлар рўйҳатига қуйидагилар киради:

Туман ва жойлар номиТуман коэффициентлари бўйича устамалар миқдори (% да)Қўшимча меҳнат
таътилининг энг кам муддати
Қорақалпоғистон Республикаси
Мўйноқ (шу жумладан Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари)303
Қораўзак, Кегейли, Каникўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳри202
Тахиатош ва Хўжайли туманлари151
Беруний, Тўрткўл ва Элликаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри101
Навоий вилояти
Учқудуқ ва Зарафшон шаҳри606
Томди ва Учқудуқ туманлари505
Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирча туманлари303
Кармани тумани, Навоий шаҳри202
Бухоро вилояти
Қоравулбозор тумани505
Газли шаҳри202
Наманган вилояти
Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси202
Баланд тоғли туманларда ишлаганлик учун барча иқтисодийёт тармоқлари ва ҳудудларнинг ходимлари учун:
денгиз сатҳидан 1 500 метрдан 1 700 метргача баландликда
денгиз сатҳидан 1 701 метрдан 2 000 метргача баландликда
денгиз сатҳидан 2 001 метрдан 3 000 метргача баландликда
денгиз сатҳидан 3 000 метрдан ортиқ банландликда
10

15

30

40
1

2

3

4
Телеграм каналимиз