Телеграм каналимиз

Россия мигрантларга пенсия тўлаш лойиҳасини кўриб чиқмоқда

1 январдан бошлаб Россияда ишлаётган мигрантлар, шунингдек Евроосиё иттифоқининг бошқа мамлакатларида ишлаётган РФ фуқаролари учун «Евроосиё пенсияси»ни жорий қилиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик Евроосиё иттифоқининг барча бешта давлатлари – Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Aрманистон ва Қирғизистон ҳудудида кучга киради. Пенсия шартномаси лойиҳаси тўрт мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилинган бўлсада, Қозоғистон бунга қарши чиқмоқда.

Ўз давлатидан ташқарида ишлайдиган EOИИ фуқароларига пенсия тўлаш имконияти яратиш лойиҳаси 2014 йилда кўриб чиқилган эди.. Остона шаҳрида битим имзоланиб, унда иттифоқдош мамлакатлар фуқароларини пенсия билан таъминлаш ички қонунчиликка ва халқаро шартномага мувофиқ амалга оширилиши кўрсатилган эди. Бироқ, ратификация жараёни 2019 йилга қадар чўзилиб кетди.

Натижада, евроосиёлик давлатлари орасида лойиҳа борасида зиддиятлар келиб чиқди. Ушбу мавзу доирасида мамлакат раҳбарлари иштирокидаги муҳокамалар бўлиб ўтди. Пенсия тизимларини тасдиқлаш муддати 2019 йил охирига қадар белгиланиб, келишув 2020 йилда кучга кириши лозим эди.

«Нафақани ҳисоблашда EOИИ ҳудудида тўпланган иш стажи ҳисобга олинади. Оддий халқ учун бу жуда муҳим», – деди Президент Владимир Путин 2020 йилнинг июль ойидаги Нур-Султонда ўтқазилган Эвроосиё саммитида. Фуқаролар нафақаларини Иттифоқнинг исталган жойидан олишлари мумкин. Пенсия олиш ҳуқуқини олиш учун фуқаро камида бир йил мобайнида бошқа EOИИ давлатлари шататида ишлаган бўлиши керак.

Шартнома кучга киргандан сўнг, Россияда 5 йил, Белорусияда 3 йил, Қозоғистонда 1 йил ва қолган вақт Арманистонда иш олиб борадиган Арманистон фуқароси бир вақтнинг ўзида 4 мамлакатдан – ҳар биридан маълум бир иш даври учун нафақа олиши мумкин.

Лойиҳа тўлиқ пенсия тажрибасига эга бўлмаган, турли мамлакатларда ишлаган 180 млнга яқин одамлар манфаатларини кўзда тутади. Ушбу пенсия схемаси орқали Россия иш ҳақи ва даромадлари паст бўлган мамлакатлар: Қирғизистон, Арманистон, Белорусия мигрантларига нисбатан донор сифатида фаолият олиб боради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, келишув кучга киргандан сўнг, Россия муқаррар равишда Эвроосиё фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини тенглаштириш йўлидаги барча қўшимча харажатларни ўз зиммасига олади. Қозоғистон ва Россияда ўртача пенсия таққосланганда ўртача 16 ва 15 минг рублни ташкил этади. Аммо Арманистон ва Қирғизистонда бу миқдор 5,5-6 мингдан ошмайди. Эндиликда, Россия ҳудудида ишлаган Қирғизистон ёки Арманистон фуқароси қисқа муддатли иш стажи ва кам шахсий коэффитсиентга эга бўлишига қарамай, РФ бюджетидан қўшимча тўлов олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, Арманистонда ёки Қирғизистонда яшаб туриб ҳам, Россиянинг Пенсия жамғармасидан тўғридан-тўғри тўловларни қабул қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомини олди. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши масаласи иттифоқнинг кўпроқ сиёсий тузилма эканлиги туфайли кўплаб баҳсларга сабаб бўлиб келяпти. Бундан ташқари, ҳукумат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш устида иш олиб боряпти.

Телеграм каналимиз