18-январь куни 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Ушбу лойиҳа ўзида бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясини мужассам этади. Унга кўра 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
- олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшларга Президент гранти ажратилади. 2021 йил 1 июнга қадар грантни ажратиш тартиби ишлаб чиқилиб, ОТМларга кириш имтиҳонлари натижаларини акс эттирувчи ягона электрон реестрни шакллантирилади;
- олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитини бериш ташкил қилинади;
- олий таълимга ажратиладиган:
- давлат грантлари сони – 25 фоизга
- эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони – 2 бараварга оширилади.
- хусусий ОТМларда мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, академик таътил бериш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда, талабалар ўз ихтиёрларига кўра академик таътил мобайнида таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб, узлуксиз мустақил таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имкони бўлмаган талабалар академик таътилни олишлари мумкин. Талабалар миқдорий чекловлар ҳақида хавотирланмасалар ҳам бўлади. Академик таътилдан сўнг ўзлаштирилган фанлардан қайта амалиёт ўташ тизими бекор қилинди.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли ОТМлари томонидан илмий унвон ва даражаларни бериш ваколати босқичма-босқич ўтказилади.
Шунингдек 2021 йил дастур лойиҳаси транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтқазиш тартиби бўйича бир қатор ўзгартиришларни ўз ичига олди:
- автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда;
- техник кўрикдан ўтказиш муддатлари (даврийлиги)ни узайтирилиши назарда тутилди.
Транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини беришни тартибини янада енгиллаштириш мақсадида Тошкент, Нукус шаҳарларида ва бошқа вилоятлар марказларида умумий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим бўлинмаларини ташкил этилади. Ушбу бўлимлар хизматидан фуқаролар рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ташкил қилинган бўлимлар ва 20 та Давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш хизматлари йўлга қўйилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнини жамоатчилик томонидан интернет орқали кузатиш имконини яратиш режалаштирилмоқда.
Ички авиа ва темир йўл чипталарига 30% чегирма берилиши ростми?