Телеграм каналимиз

Ҳафталик транспорт ва иқтисодиёт янгиликлари

Сўнгги ҳафта давомида кузатилган иқтисод ва транспорт соҳасидаги янгиликлар билан танишинг.

20 долларлик банкнотада афроамерикалик аёл тасвири пайдо бўлади

Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг маълум қилишича 20 долларлик купюрада афроамерикалик Гарриет Табменнинг тасвири туширилади. У XIX асрда қулларнинг озод қилиниши ҳаракати фаолларидан бири бўлган.

Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий ўсиши 5 фоиздан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда

Маълумотларга кўра марказий банкнинг 2021 йил учун иқтисодий ўсиш прогнозлари 4,5–5,5 фоизни ташкил этмоқда. 2020 йилнинг 4-чорагида иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида ялпи ички маҳсулоти 5 фоиздан юқори бўлиши тахмин қилинди.

2020 йил энг юқори иқтисодий ривожланиш кўрсаткичини намойиш этган ҳудудлар:

  • Навоий вилояти – 7,1 фоиз
  • Наманган – 4,8 фоиз
  • Сурхондарё – 4,4 фоиз
  • Фарғона – 3 фоизни ташкил этади.

Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари паст ҳудудлар:

  • Жиззах вилояти – 1,6 фоиз
  • Тошкент шаҳри – 1,5 фоиз
  • Сирдарё вилояти – 0,1 фоизлар қайд этилган.

ЯИМда энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент шаҳри – 15,3 фоиз
  • Тошкент – 10,8 фоиз
  • Навоий – 8,4 фоиз.

ЯИМда паст улушга эга бўлган ҳудудлар сифатида:

  • Хоразм – 3,6 фоиз
  • Жиззах – 3 фоиз
  • Сирдарё – 2,1 фоизни тан олинди.

ЯИМнинг 36,3 фоизини хизмат кўрсатиш, 35,5 фоизини саноат ва қурилиш, 28,2 фоизини қишлоқ хўжалиги ташкил қилган.

Транспорт янгиликлари

Tracker кроссоверлари янги моделлари сотуви йўлга қўйилди

25 – январь куни Tracker кроссерларини сотуви бошланди. 2021 йилининг март ойида 390 кроссовер Ўзбекистонга етказиб берилади.

Тошкент – Олот темирйўл қатнови қайта тикланди

«Ўзбекистон темир йўллари» хабар беришича, «Тошкент-Олот-Тошкент» темир йўл қатнови йўлга қўйилди. 3-4 февраль кунлари эса Тошкент-Шовот-Тошкент йўналишида 58/57-сонли поездларнинг қатнови ҳафтасига 3 маротаба йўлга қўйилади. 

1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг таъкидлашича 2021 йил 1 февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталаридан фойдаланилмайди. Шу мақсадда имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилиб, биринчи харид учун 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. 

1 февралдан «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишидаги поездларнинг жўнаш ва қабул қилиш манзили ўзгаради

1 февралидан бошлаб Тошкент марказий вокзалидан 60-сонли «Тошкент – Андижон» йўналишили йўловчи поезди ҳаракатланади ва 59-сонли «Андижон – Тошкент» қабул қилинади.

Телеграм каналимиз