Телеграм каналимиз

Ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Президент томонидан 2021 йил 27-январь куни видеоселектор ўтқазилди.

Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ортиқ бўлиб, бутун аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Ёшлар орасида ишсизлик 17 фоиз кўрсатиб турмоқда.

Видеоселекторда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича икки тизим жорий этилди:

  • биринчиси- ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;
  • иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.

Маълум бўлишича, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратиш бўйича жараёнлар номига бажарилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш йўлидаги маданият марказлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг моддий-техник базалари стандарларга жавоб бермайди ва қониқарсиз.

Президент Қарори: Ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигига микрокредитлар ажратилади

Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги қуйидаги вазифалар кўрсатиб ўтилди:

  • ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
  • солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
  • ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
  • туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади
  • инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жойларда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, Президент томнидан:

  • 2021 йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш
  • Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш
  • Ишсиз ёшларни ушбу тизимлар орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш
  • Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунар коллежларини асбоб-ускуна билан таъминлаш такидланди. Ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида тадбиркорларга бириктирилади. Шунингдек, уларга ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш йўлида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Телеграм каналимиз