Телеграм каналимиз

Сув тежайдиган технологиялар билан таъминлаш учун субсидиялар ажратилмоқда

28-январь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби жой олди. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига  жойлаштирилди.

  • Сувни тежайдиган технологияларни кенг тарғиб қилиш мақсадида пахта етиштираётган фермерларнинг харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда ҳисоб рақамига ўтказиб бериши Сув хўжалиги вазирлиги томонидан таъминланади.
  • Шунингдек, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун ажратиладиган субсидияларнинг вақтида ҳисоб рақамларга ўтказиб берилиши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан таъминланади.
  • Боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатлар учун субсидиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таъминланади.
  • Туманлар ва ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари масъуллиги этиб тайинланди.

Ушбу тизимни ривожлантириш бўйича ҳукумат низоми ишлаб чиқилди.

Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

  • ҳар бир контур учун бир маротаба;
  • технологияларнинг камида беш йил ишлатилиши шарти билан;

Шунингдек, низом қуйидаги талаблари ўз ичига олади:

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликларни етиштириш майдонларига нисбатан жорий этилади;
  • 2019 йилдан бошлаб ташкил этилган янги интенсив боғ ва токзорлар, ҳамда мевали экинлар майдонларгиа нисбатан сувни тежайдиган технологиялар жорий этииш татбиқ қилинади.

Талабгорлар аризаси 2021 йил 2021 йилда 1 мартга қадар, 2022 йилда эса ҳар календар йилининг 1 ноябрига қадар туман (шаҳар) ишчи комиссиясига тақдим этишлари мумкин. Ариза:

  • фаолият амалга ошириладиган жой
  • хизмат кўрсатувчи банк бўлинмаси номи ҳисобварағи
  • ер майдони
  • балл бонитети
  • экин тури
  • сув олиш манбаи
  • жорий қилинадиган суғориш технологияси тури ва боғланиш учун маълумотлар ўзида акс эттириши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Президентнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини, ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текисланган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръати беш баробарга оширилиши бўйича қарори қабул қилинган эди.

Шунингдек, 2020 йил Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) президенти Ж.Унгбо Битим имзолашган эдилар. Битм «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасининг 2-босқичи доирасида 47 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришни акс эттирди. Ушбу суғориш тизимлари ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланади.

Телеграм каналимиз