Телеграм каналимиз

Давлат харидларида импорт товар турлари чекланди

2021 йил 29 январ куни Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда:

  • Чет элда ишлаб чиқарилган товарларнинг, шунингдек хорижий шахслар томонидан амалга ошириладиган хизматларнинг рўйхатини шакллантириш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, Давлат харидларида уларга нисбатан вақтинчалик тақиқ ва чекловлар киритилди;
  • Чет элдан келтирилган товарларнинг ва хорижий шахслар томонидан кўрстилган хизматларнинг рўйхати шакллантириш, Ушбу товар ва хизматларга вақтинча тақиқ қўйилади;
  • Маҳаллий товар ва хизматларига давлат харидларида имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низом ўз тасдиғини топди.

Шунингдек, регламент импорт учун товар ва хизматларга рухсат бериш тартибини белгилайди. Ҳозирда рўйхат 529 та элементни ўз ичига олади. У Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги электрон ҳамкорлик портали маркази томонидан маҳаллий товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчилардан келиб тушган аризалар, ҳамда давлат органлари ва маҳаллий ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида шакллантирилади. Рўйхатга киритиш учун икки ёки ундан ортиқ маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчиси талаб қилинади.

Товар ва хизматларни рўйхатига киритиш тўғрисида ариза ишчи орган портали орқали тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Ўз навбатида, давлат буюртмачиси давлат харидларини амалга ошириш учун рўйхатда келтирилган товарларни (хизматларни) олиб киришга рухсат олиш тўғрисида ариза билан ишчи органга мурожаат қилади. Давлат буюртмачиси томонидан импорт қилинишини сўралган товарларнинг (хизматларнинг) параметрлари рўйхатда келтирилган товарларнинг параметрларига мос келмаслиги кераклиги аниқланди.

Aриза ишчи орган портали орқали, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ҳар бир маҳсулот (хизмат) учун алоҳида-алоҳида тақдим этилади. Рўйхатда келтирилган товарларни (хизматларни) олиб киришга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф ишчи орган томонидан Вазирлар Маҳкамасига оширилади.

Регламент рўйхатга киритилган товарларга (хизматларга) татбиқ этилмайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун нарх устуворлиги чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда тендерда қатнашган тақдирда қўлланилади. Нарх имтиёзлари ҳар бир лот учун 15 фоиз миқдорида тақдим этилади ва республика ҳудудидаги саноат ишлаб чиқариши (хизматлар кўрсатиш) билан шуғулланадиган хўжалик субъектларига нисбатан қўлланилади.

Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар топширилди:

  • Вазирлик ҳузуридаги электрон ҳамкорлик порталига (www.cооператион.уз) маҳаллий товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва давлат буюртмачиларнинг аризаларини онлайн тарзда қабул қилишни таъминлайдиган электрон тизимни механизмини жорий этиш;
  • Рўйхатга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий идоралар ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ишлаб чиқилади. Ҳар чорак охирида эса Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Телеграм каналимиз